26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бу ҳам аҳоли учун қулайлик

Ўрдабоши туманида очилган “Халқ идораси” янги шаклда иш бошламоқчи. Буни туман ҳокими Н. Турашбеков муассасанинг очилиш маросимида айтди.

“AIKEY” тизими фуқаролардан тушадиган мурожаатларни дастурга мувофиқ тегишли бўлимларга йўллаб, муддатини белгилайди. Арз-шикоятларга жавоб бериш даражасига эса мавжуд дастур таҳлил юритади ва унинг натижаларига қараб бўлим раҳбарлари ҳамда қишлоқ округи ҳокимларининг фаолият рейтингини тузади. Шунингдек, ариза берган фуқаро ўз мурожаатининг кўриб чиқилиш босқичлари ва кўриб чиқадиган мутахассис фаолиятини дастур орқали кузатиб бориш имконига эга.

Уюшган жиноятчиликка қарши иш-ҳаракатлар департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Қарғабай Мирас янги тизим билан танишиб, “Очиқ ҳокимлик” тартибида иш юритишга ўта қулай ва фойдали эканлигини таъкидлади.

Бугунги кунда “Халқ идораси”га мурожаат қилган фуқароларга Ўрдабоши туман ҳокимлиги тасарруфидаги 8та бўлим хизмат кўрсатади. 74та давлат хизматлари бўйича 8 нафар мутахассис маслаҳат бериб, мурожаатларни қабул қилишади. 

Ушбу лойиҳа Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Унинг мақсади – фуқароларнинг давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишончини орттириш ва аҳолига “бир дарча” қоидаси асосида сифатли хизмат кўрсатишдир.

2020-12-26, 03:12 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.