26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ШАҲАР

Жаҳон тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган, шўролар даврида ҳақли равишда "қўриқ ерлар маркази" деб ном олган собиқ Целиноград, ҳозирда халқимизнинг ғурур-ифтихорига айланиб, республикамизнинг пойтахти Астана шаҳрига айланганига ҳам анча бўлди. 

Бу шаҳарнинг миллий давлатчилигимиз тарихи ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Қатағон йиллари минглаб совет халқига ватан бўлган бу шаҳар турли миллат вакиллари учун олтин бешик бўлди, десак, муболаға бўлмайди. 

Унинг иқтисодий-ижтимоий нуфузи, маданияти, ободончилиги, фаровонлиги мустақиллик йилларида, айниқса, юксалди. Бу шаҳарга келган одам олам-олам таассурот олади ва пойтахтимиз Астана обод ва кўркам шаҳар эканлигига яна бир карра амин бўлади. Лекин бу даражага етиш ёш республикамиз учун осон бўлмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Шаҳардаги бугунги ободчилик минглаб ҳамюртларимизнинг самарали меҳнати туфайли эканлигига гувоҳ бўласиз. 

Дарҳақиқат, пойтахтимизнинг ландшафт дизайни шундай шакллантирилганки, у йил давомида гуллаб турувчи шаҳарни эслатади. Баҳор келиши билан то кеч куз кунларигача гуллайдиган турфа ўсимликлар кўзни қувонтиради. Март ойидан бошлаб боғ-роғлару хиёбонларда виола, лола, наргиз, гулсафсар гуллайди. Апрель ойи охири – май бошларида арғувонгул ва булғоргул атрофга муаттар исини тарқатади. Ёз давомида эса деярли ҳар чақиримда 60дан зиёд турфа гуллар пойтахтимиз кўркига кўрк бахшида этаётганини кузатиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, пойтахтимизда Президентимиз таклиф қилган «яшил дастур» доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар бардавом бўлиб, бундан кейин ҳам ўз самарасини беради.

6 июль. Бутун республика аҳли ҳар йили бу санани кенг нишонлаб келмоқда. Ушбу айём арафасида шаҳар кўчалари байрамона тус олади. Боғ ва хиёбонларда турли маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Байрам томошаларида бу гўзал шаҳарни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янграйди...

Бугунги кунда ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмаси туфайли давлатимизга юзлаб мамлакатлар раҳбарлари ташриф буюрмоқда. Астана шаҳрининг донғи  дунёга таралмоқда. Мустақиллик йилларида ўзгача чирой очиб, гўзаллашаётган бу шаҳар келгусида жаҳон илм-фан ва маданиятининг бешиги номини оладиган бўлса, бу аввало, юртимиздаги барқарорликнинг тобора мустаҳкамланиб бораётганидан, албатта. Тинч, осойишта юртга эса байрамлар ярашади, деб бежиз айтишмайди. 

 Элбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, истиқлол туфайли эришилган бу кунларнинг қадрига етишимиз керак. Давр шиддат билан олға бормоқда. Юртимиз ривожланган 30 давлат қаторидан ўрин олиши учун бор имкониятлар ишга солинаяпти. Бунинг самараси эса яққол намоён бўлмоқда. Зеро, шаҳару қишлоқларимиз кун сайин обод бўлиб, аҳоли фаровонлиги ошиб бораяпти. Астана эса Евроосиёнинг марказига айланиши кутилмоқда. Шунинг учун Президентимиз кўплаб қарорлар чиқариб, тозалик ва ободончилик ишларига катта эътибор қаратмоқда. Амалга оширилаётган ишлар залворли эканини кўрдик. Келажак сари шахдам қадам ташлаётган эканмиз, бугунги кунимиз эртага тарих бўлиб қоларкан, янада унумли меҳнат қилишимиз талаб, этилади. Эл-юртимиз эришган бу буюк ғалабаларни сақлаш учун бор билим-тажрибаларимиз ва имкониятларни ишга солишимиз керак.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-07-04, 20:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.