26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораверади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 5 млрд. долларга етди

Жорий йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик янги сифат босқичига кўтарилди. Савдо-иқтисодий, сармоя, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, тўқимачилик, машинасозлик, сайёҳлик, экология каби соҳаларда, шунингдек, молиявий технологиялар ва ҳудудлараро алоқалар борасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида истиқболи лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Чунончи, Шимкент шаҳрида «Оңтүстік» иқтисодий ҳудудида Қозоғистон-Ўзбекистон енгил саноат кластерини яратиш, Туркистон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги сайёҳлик майдонларига туристик йўналишларни очиш, улгуржи савдо ва агро-логистика марказларини биргаликда ривожлантириш ташаббуслари ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Туркистон вилоятида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалик машиналари заводи барпо этилади. Йиллик қуввати 150та техникани ташкил этадиган завод қурилишига 12 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган. 

Ўтган ойда эса Туркистон шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон тўқимачилик қўшма корхонаси ишга туширилди. Сармоя ҳажми 1,6 млрд доллар.

Ўтган ҳафтада вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейржан Мирзалиев «Artel» компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашди. Учрашувда Туркистон шаҳрида маиший техника заводи қуриш масаласи муҳокама қилинди. Лойиҳа қиймати 85 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган компания ҳар йили бир миллиондан зиёд маиший техника ишлаб чиқаради.

Шунингдек, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, молия, банк, саноат, инфратузилма, фармацевтика ва бошқа соҳаларда имзоланган умумий қиймати қарийб 500 миллион долларга тенг тижорат шартномалари доирасида ҳам ишлар бошланган. 

Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари B2B (business-to-business) учрашувларини ўтказиб, ишлаб чиқариш ва сармоявий имкониятларини махсус ташкил этилган онлайн-кўргазмада намойиш этишмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди, унинг янги уфқларини кенгайтирди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-12-29, 03:48 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.