26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арис – тараққиёт жараёнида

Арис шаҳрини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ишлари шиддатли тус олган. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев бу борада амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Арис шаҳрига келди.

Дастлаб, 6000 гектар яйловда зотдор мол бошини кўпайтириш билан шуғулланадиган “KAZ PLEMZAVOD” МЧБ фаолияти билан танишиб, деҳқонлар билан учрашди. Ширкат хўжалиги 2020 йили “Аграр насия корпорацияси”дан 1 млрд. 332 млн. тенге насия олиб, зотдор мол бошини кўпайтириш ва боқиш учун Бурятиядан 2050 бош зотдор қорамол олиб келган. Наслдор мол харид қилишга ширкат ўз даромадидан 300 млн. тенге сарфлаган. Ҳозир наслдор сигирларни иқлимга мослаштираётган хўжаликда 50 киши меҳнат қилмоқда.

Шундан сўнг минтақа раҳбари яқинда фойдаланишга топширилган қуёш электр станциясини кўздан кечирди. Қуёш нуридан электр қуввати ишлаб чиқарадиган станция – Қозоғистон билан Франция компанияларининг ҳамкорликдаги лойиҳасидир. Унинг майдони 30 гектар. Станция қурилишини хорижлик сармоядорлар молиялаштирган. Унга Европа тараққиёт банкидан 7 млрд. тенге ажратилди. Қуёш электр станцияси 14 мВт электр қуввати ишлаб чиқаради. Айнан шу сармоядорлар яқин келажакда 100 мВтли “ZHETYSU SOLAR 50”, “Туркистон ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси” ҲЖ эса 50 мВт қувватига эга қуёш электр станциясини қуради. 

Хизмат сафари давомида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев келгуси йилда Премьер-лигада вилоят шарафини ҳимоя қиладиган “Арис” футбол жамоаси билан учрашди. Ўтган мавсумда биринчи лигада кумуш медални қўлга киритган жамоа аъзоларига медалларни топширган Ў. Шўкеев футболчиларга омад тилади. 

– Миллионлар ўйини – футболни қўллаб, ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Вилоятимизда 2 миллионга яқин мухлисингиз бор. Сизларга улкан ишонч билдирамиз, – деди учрашувда вилоят раҳбари.

“Арай” пойафзал цехи фаолияти билан танишган Ўмирзақ Естайули набирасига чармдан тайёрланган ботинка сотиб олди. Болалар оёқ кийимларининг нархи 10-13 минг тенге экан. Тадбиркор вилоят ҳокими билан суҳбатида фаолиятини кенгайтириб, Туркистон шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини маълум қилди. Таъкидлаш жоизки, 1994 йилдан буён фаолият юритиб келаётган цехда эркаклар ва хотин-қизларга мўлжалланган оёқ кийимларнинг 300дан зиёд тури ишлаб чиқарилади. Бу ерда йилига 12 минг жуфт пойафзал ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Улар 12-19 минг тенгедан сотилмоқда. Хомашё Туркия, Россия давлатлари ва Жамбил вилоятидан келтирилади.

Арисга хизмат сафари якунида Ў. Шўкеев 1-сайлов участкасининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ундаги шароитларга ижобий баҳо берди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2020-12-29, 03:54 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.