26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Н. Назарбаевнинг Туркистонга ташрифи

Бу сурат ўтган асрнинг 80-йиллари туширилган бўлиб, унда Қозоғистон ССР Компартияси Марказқўми котиби Нурсултан Абиш­ули Назарбаевнинг Туркистонга ташрифи акс эттирилган. 

Маълумки, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон моддий мерослари рўйхатига киритилган Туркистондаги буюк бобокалонимиз Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини ўтган аср 70-йилларининг охирига келибгина зиёрат қилишга рухсат берилган. Элбоши ташрифи ва улуғ бобомизни зиёрат қилиши шунинг натижаси. 1985 йилдан Х. А. Яссавий мақбараси – Давлат музейи директори бўлиб ишлаган Улуғой ая Жуманованинг шахсий архивидан олинган ушбу суратда ўша даврда Туркистон тумани ва шаҳрини бошқарган ҳамюртимизнинг Н. А. Назарбаев билан учрашув онлари акс этирилган. Улар орасида Туркистон шаҳар ижроқўми раиси Одилхон Олимов ва Туркистон туман партқўмининг биринчи котиби Маҳаммадрасул Исоқов каби халқимизнинг асл ўғлонлари ҳам борлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шу ўринда Элбошимизнинг “Тарихни халқнинг ўзи яратади”, деган пурмаъно гаплари ёдимга тушади. Ҳа, ўтган ҳар бир жараён, ҳар бир кунимиз – тарих.

 

Суратда: (биринчи қаторда, ўнгдан чапга) Туркистон туман партқўмининг 1-саркотиби М. Исоқов, вилоят партқўми котиби В. И. Николаев, Қозоғистон ССР Компартияси Марказқўми Котиби Н. Назарбаев, экскурсовод қиз, Туркистон шаҳар партқўми биринчи котиби Ў. Рахманбердиев, Туркистон шаҳар ижроқўми раиси О. Олимов, Х. А. Яссавий давлат музейининг директори Ў. Дастановлар буюк бобокалонимиз мақбараси олдида.  

 

Саид ТУРСУНМАТОВ, 2017-07-04, 20:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.