26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўртинчи ўн йилликнинг дастури

ҚР Прези­денти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “Егемен Қазақстан” газетасида чоп этилган “Мустақиллик – бебаҳо неъмат” номли дастурий мақоласи ўтган кунларни яна бир бор тафаккур элагидан ўтказиб, галдаги режаларни белгилаб олиш имконини берди. Мустақилликнинг ўттиз йиллик олис йўлида йўлдош бўлиб, истиқлолнинг ҳар бир кунида эришилган муваффақиятларга шерик бўлиш бахти бизнинг замондошларга насиб қилди.

Мақолада таъкидланган, дастлабки ўн йилликдаги янги Қозоғистоннинг тамал тошини қўйиш босқичида Элбоши раҳнамолигида давлат рамзларини белгилаш, ҳокимият тизимини шакллантириш, миллий валютамизни  муомалага киритиш, Қуролли Кучларимизни тузиш, Конституциямизни қабул қилишдек аҳамиятли воқеаларни мактаб партасида ўтириб кузатдик. Иккинчи ўн йилликдаги Қозоқ элининг таянчини кенгайтиришдек асосий воқеаларнинг ҳам ичида бўлдик. Учинчи ўн йилликда эса “Жадаллаштирилган индустриявий-инновациявий тараққиёт”, “Нурли йўл”, “100та аниқ қадам” сингари дастурлар ижросига оид лойиҳаларни амалга ошириш мажбуриятини зиммамизга олдик.  

Бир сўз билан айтганда, Қозоғистон Республикасининг ўттиз йиллик тарихи 18 миллион ватандошимиз қаторида бизнинг  ҳам тақдиримизга айланди. 

Мақолани ўқиб, буларнинг барчасини яна бир карра теран англаб, мушоҳада қилишимизга тўғри келди. Дастурий мақоланинг ўзига хослиги шундаки, унда аввало, тарихга эътибор қаратиш зарурлиги уқтирилади. Бугунги дунёвийлашув даврида юз бераётган жараёнларга эргашиб, тупроқ остига кўмилиб бораётган бой тарихимиздан ажраб қолаётганимиз ҳақида илк бор бонг урилаётгани йўқ. Лекин шунга қарамай, байрам шодиёналари арафасида шиорбозликка берилмасдан, вазминлик ва босиқлик билан ҳар бир сонияни, ҳар бир тийинни тўғри сарфлаб, бугунги ва келажак авлодга орият ва руҳият бера оладиган бебаҳо тарихимизни жонлантиришга йўл-йўриқ, йўналиш берилган. Тарихдан тўғри сабоқ  олмаган халқларнинг бир хатони такрорлаб, талай муаммоларга гирифтор бўлганини ҳам ўша тарихнинг ўзи кўп бора исботлаган. Хатоларга йўл қўймаслик учун тарихнинг хира туманида йўл кўрсатувчи бир харита керак. Компас керак. Мақолада айтилган ташаббуслар амалга ошса, ўша тумандан қутулган бўлардик.   

Ёшлар масаласида айтилган фикр-мушоҳадалар бизга ва  ука-сингилларимизга ҳам бебаҳо бир маслаҳатдир. Чин ватанпарварлик, муқаддас Мустақиллик, элпарварлик тушунчаларини англаб етишда бевосита маънавий қурол бўлиб хизмат қила олади. 

Алишер СОТВОЛДИЕВ, “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетасининг директор- бош муҳаррири., 2021-01-07, 05:19 1137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.