26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаблар янгиланади

Туркистон вилоятида авария ҳолатидаги мактаблар ўрнида янги илм масканлари қад кўтармоқда. Минтақадаги 7та шундай иншоот ва уч сменали 5та мактабнинг масаласи ҳал бўлди. Бунинг учун вилоятнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган таълим соҳасига оид мақсадли индикаторга ўзгартириш киритилиб, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигидан розилик берилди. Авария ҳолатидаги ва уч сменали мактабларни янгилаш бўйича мажмуавий лойиҳа тасдиқланиб, режага мувофиқ тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Умуман, Туркистон вилояти бўйича 52та мактабнинг қурилиши олиб борилмоқда. 

2020 йили 2та авария ҳолатидаги мактабнинг (Сариоғоч тумани, Жартитўбе қишлоқ округи, Дўстлик аҳоли манзилидаги 300 ўринли мактаб қурилиши ҳамда Сариоғоч тумани, Жемисти қишлоқ  округи Тинг аҳоли манзилидаги 300 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши) ҳамда 2та уч сменали мактаб (Сариоғоч тумани, Жибек жўли қишлоқ округи, Жибек жўли аҳоли манзилидаги 58-сонли А. Марғулан номидаги ўрта мактабга қўшимча 300 ўринли ўқув корпуси, спорт зали, ошхона ва устахоналар қурилиши ҳамда Сариоғоч тумани, Сариоғоч шаҳри “Самал” кичик туманидаги 900 ўринли мактаб) қурилиши бошланиб, 2021 йили фойдаланишга топширилиши режаланмоқда.

2021-2023 йиллар оралиғида 4та авария ҳолатидаги мактабнинг (Қазиғурт тумани, Турбат қишлоқ округи, Турбат аҳоли манзилидаги 300 ўринли Т. Тўла номидаги мактаб, Қазиғурт тумани, К. Абдалиев қишлоқ округи, Рабат аҳоли манзилидаги 200 ўринли П. Тажибаева номидаги мактаб  ҳамда Сариоғоч тумани, Ақжар қишлоқ округи, Бағис аҳоли манзилидаги 300 ўринли 23-сонли Ғ. Муратбаев номидаги мактаблар қурилиши, шунингдек, Келес тумани, Ақтўбе қишлоқ округи, Интимақ аҳоли манзилидаги 300 ўринли Р. Қўшқарбаев номли 37-сонли ўрта мактаб қурилиши) ҳамда 2та уч сменали мактаб (Қазиғурт тумани, Қазиғурт қишлоқ округи, Бўлашақ кичик туманидаги 300 ўринли мактаб қурилиши ҳамда Қазиғурт тумани, Амангелди қишлоқ округи, Амангелди аҳоли манзилидаги 150 ўринли мактаб қурилиши) масаласи ҳал қилинади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-08, 05:33 639
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.