26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
III чоракдаги ўқиш жараёни

2020-2021 ўқув йилининг III чорагида ўқувчилар, ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг соғлигини сақлаш мақсадида мактабларда таълим масофадан  ташкил қилинади. Битирувчи синф ўқувчилари санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда мактабга қатнаб ўқишади. Бу ҳақда вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Ардақ Мадихан қизи маълум қилди.

9-11- синфларда ўқийдиган вилоятдаги 66401 нафар ўқувчи асосий фанларнинг 70 фоизини (математика, тиллар, физика, химия, тарих, география, биология, жисмоний тарбия) мактабда, 30 фоизини (информатика, ҳуқуқшунослик, ўзини ўзи таниш, меҳнат) эса масофадан ўқийди. Бундан ташқари, мактаб маъмуриятининг қарорига кўра, дарсдан ташқари вақтда 5 ўқувчидан кўп бўлмаган гуруҳларда ўқувчиларга таълим берилади. 

–Вилоятимиздаги 918та мактабда 24317та компьютер  ҳолати қониқарли. Ўқувчиларнинг умумий сони – 499975 нафар. Мактаблардаги компьютер тақчиллигини бартараф қилиш учун Қозоғистон Республикаси Ҳукумати захираси ҳисобидан 57190та (7711та планшет, 5952та компьютер, 43527та ноутбук) компьютер воситалари харид қилинди, – деди у.

Умуман олганда, минтақадаги ўқувчиларга 24317та компьютер мактаб жамғармасидан, 1539та компьютер воситаси маҳаллий бюджетдан, 1445та компьютер эса “Мактабга йўл” акцияси доирасида ҳомийлар томонидан берилган. Ноутбуклар ва компьютерлар туман, шаҳар таълим бўлимларига юборилган.

Таъкидлаш жоизки, таълим муассасаларида маблағ етишмовчилигини ижобий ҳал этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Жорий йилда  зарур маблағ ажратилади. Бундай муаммолар Кентов шаҳри, Сайрам, Сариоғоч ва Келес туманларида мавжуд.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-01-08, 05:37 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.