26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экспорт бозорини кенгайтириш муҳим

Экспорт бозорини кенгайтириш муҳим Қозоғистон Президенти Савдо ва интеграция вазирини қабул қилди

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Савдо ва интеграция вазири Бақит Султановни қабул қилди, дея хабар беради Ақўрда.

Қ. Тўқаевга савдо тизимини ривожлантиришнинг ўтган йилги натижалари, шу жумладан, ташқи ва ички савдони кенгайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Учрашув чоғида Қозоғистон жаҳондаги салбий ўзгаришларга қарамай, экспорт қилинадиган нефтдан ташқари йўналишда ижобий мойилликни сақлаб қолгани қайд этилди. 

Президент Қозоғистон маҳсулотларининг экспорт бозорини кенгайтириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Бу йил Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик қилади. Шу билан бирга, мамлакатимиз Евроосиё интеграциясини ривожлантиришга, савдо тўсиқларини бартараф этишга, товарлар ва хизматларнинг эркин айланишига катта аҳамият қаратади. Ички савдо соҳасига келсак, 

Президент Бақит Султановга миллий савдо тизимини яратиш, бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш учун шароит яратиш ва ушбу соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича ишларни жадаллаштиришни топширди. Тизим Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядаги улгуржи савдо марказлари тармоғидан ташкил топган Евроосиё савдо тармоғининг асосини ташкил қилиши керак. 

Давлат раҳбари Савдо ва интеграция вазирига Қозоғистоннинг ички маҳсулотлар бозорларини кенгайтириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ва учинчи давлатлар билан ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш учун савдо-логистика салоҳиятини кучайтиришни  топширди.

Аkorda.kz, 2021-01-09, 02:06 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.