26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Осмонинг мусаффо бўлгайдур, мангу!

Юртим, шодлигингла яшнаган дуркун,

Астана тожингда жавоҳир бутун,

Обод эллар ичра жаҳонга устун,

Ушалди асрлик орзу-армонинг,

Бугун нурин тўкар, очиқ осмонинг!

 

Азалий тарихинг унутмас бу жон,

Олтин лаҳзалари тизилган маржон,

Туркий эл ватани кўҳна Туркистон,

Ҳалол меҳнат ила бутундир нонинг,

Турон юрт, фахрингдур, ёруғ осмонинг!

 

Дўстни Алпомишдек этасан эъзоз,

Дўмбира навоси – даштларимга хос,

Олтин сўз – Навоий бобомдан мерос,

Тинчлик қадри биллур, англар жаҳонинг.

Ифтихоринг бирла, тиниқ осмонинг!

 

Буюклар элимга ҳамиша ёндош,

Бобур, Машраб, Румий – азалдан қондош,

Барча синовларга бергансан бардош,

Қирғинлардан омон чиққан қирқ жонинг,

Мустақилсан энди, ёруғ осмонинг!

 

Ўтган ботирларни хотирла кўпроқ,

Низо, тарқоқликдан бўлайлик йироқ,

Қонга беланмасин бу азиз тупроқ,

Куйла, халқим бирлик, дўстлик достонинг,

Мусаффо бўлгайдур, мангу осмонинг!

 

 

 

Маъмура ТОЖИМАМАТОВА. Орис қишлоғи., 2017-07-04, 20:59 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.