26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана куни арафасида истироҳат боғи очилди

Кеча Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида замонавий қиёфа кашф этган “Наврўз” истроҳат боғининг тақдимоти ўтди. 

Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ва шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов иштирок этди. Вилоят ҳокими Сайрам даҳаси турғунларини дам олиш масканининг очилиши ҳамда Астана куни билан қутлади.

– Сизларни чин дилдан Астана куни байрами билан табриклайман! Сариарқанинг тўридан жой олган пойтахтимиз ривожланган улкан шаҳарга айланиб, Астанамиз келажагини бунёд этувчи фуқаролар масканига айланди. Элимизнинг бош шаҳри Астана, Алмати шаҳарлари билан бирга Шимкент ҳам учинчи мегаполисга айланмоқда. Байрам арафасида фойдаланишга берилаётган ушбу дам олиш боғи – шаҳар турғунларининг шодлик ва ҳордиқ масканига айланишига ишончим комил, – деди Жансейит Қансейитули.

Вилоят бюджети ҳисобидан ажратилган маблағ эвазига қайта таъмирланган дам олиш масканининг майдони 8 гектардан иборат.

“Наврўз” боғи 1991 йилда барпо этилган, 26 йил мобайнида бирор марта таъмирланмаган эди. Илк бор истироҳат боғининг ташқи кўриниши янгиланди, сунъий кўл қирғоқлари мустаҳкамланди, қулай ўриндиқлар ўрнатилиб, кўкаламзорлаштирилди. Чироқлар ўрнатилиб, ёзги саҳна истироҳат боғига кўрк бағишлаб турибди.

“Наврўз” боғи қурилишини “Қуат қурилис” МЧБ олиб борди. Таъмирлаш ишларига 180 миллион тенге сарфланди. 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-07-04, 21:00 707
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.