26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкасбимиз – Парламент депутати

«Жанубий Қозоғистон» газетасида икки марта (2004-2006 ва 2015-2016 йиллар) бош муҳаррир бўлиб фаолият юритган Фахриддин Қоратоевга яна Мажлис депутати бўлиш бахти насиб этди. У бу шарафли мансабга Nur Otan партияси номидан эришди.

Фахриддин Қоратоев 1963 йил 5 декабрда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам тумани, Оқсувобод қишлоғида туғилган. Жамбил енгил саноат технология институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини чарм хомашё фабрикасида транспорт-саралаш цехи ходими бўлиб бошлаб, омбор ишчиси, таъминотчиси, цех раҳбари, бош муҳандис, Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими, Сайрам тумани ҳокими маслаҳатчиси, ҳоким ўринбосари, Nur Otan партияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2016 йил 24 мартдан олтинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг депутати.

Иккинчи бор Парламент депутати этиб сайланган ҳамюртимиз-ҳамкасбимиз Фахриддин Қоратоевни чин дилдан қутлаб, ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Таҳририят. 

Nur Otan партияси номидан Парламент Мажлиси депутати бўлиш шарафи бу гал республикадан 76 одамга насиб этди.

 Улардан 36 нафари праймериз ғолиблари, 40 нафари сиёсий Кенгаш бюроси квотаси бўйича танланди. 

Депутатларнинг 26,3 фоизи ҳуқуқшунослар, 23,7 фоизи иқтисодчилар, 23,7 фоизи илмий даражага эга, 10,5 фоизи таълим ва соғликни сақлаш ходимлари, 9,2 фоизи давлат бошқаруви органлари вакиллари. 

Партия фракциясининг янги таркиби 40 фоизи хотин-қизлар ва 35 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Умуман олганда, Мажлисда марказий партиянинг таркиби 70 фоизга янгиланди.

2021-01-14, 04:43 469
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.