26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги фестиваль бошланди

Туркистон шаҳрида “Туркистон: қадим ва келажак кўприги” номли  вилоят янги санъат фестивалининг шаҳар босқичи бошланди. Туман, шаҳар саралаш босқичлари ёш санъаткорларнинг маҳоратини ошириб, улкан саҳнага йўл очади. “Ақжайиқ” мусиқа мактабида ўтган тадбирда истеъдодли ёшлар ўз санъатини намойиш этишди.

Фестивалда устозлар ва мактаб ўқувчиларининг  халқ чолғу асбоблари оркестри Қурманғазининг “Адай” куйини, “Мирас” ўқувчилар вокал гуруҳи “Ұлт кәсемі” қўшиғини ижро этишди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев санъат беллашуви иштирокчиларига муваффақият тилади.

–Элдаги карантин чекловлари  туфайли ўқувчилар санъатини тўлақонли намойиш этиш имкони йўқ эди. Мана энди, Туркистон шаҳрида бошланган санъат фестивали туман ва шаҳарларда давом этади. Қозоқ эстрадаси юлдузларининг ярми бизнинг Туркистон вилоятидан чиққан. Мана шундай муқаддас масканда дунёга келган ёш иқтидорларга муваффақият тилайман. Санъатингиз чархланиб, буюк довонларни забт этишда омад ёр бўлсин, – деди Ўмирзақ Естайули.

2020 йили пандемия шароитига қарамай, Туркистон вилоятида онлайн тизимда ўтказилган республика танловлари ва фестивалларида туманлардан 5 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, вилоят танловига 1045 ўқувчи саралаб олинди. Қоидага кўра, 133 нафар ўқувчи республика танловида иштирок этиб, 2-,3-ўринга сазовор бўлишди. Келгусида совринли ўринни эгаллаган иқтидорларни республика ҳамда халқаро даражага кўтариш учун барча шароитлар яратилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-14, 05:14 156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.