26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам тумани маслаҳати депутатларининг янги таркиби

Сайрам туманида Nur Otan партияси Сайрам туман филиали Сиёсий кенгаши Бюросининг мажлиси ўтди. Унга Nur Otan партияси Сайрам туман филиалининг раиси, туман ҳокими Уласбек Садибекули раислик қилди.

“Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида” Конституциявий қонуннинг 97-1 моддасининг 5-бандига кўра, Nur Otan партияси Сайрам туман Сиёсий кенгаши Бюросининг 13 январдаги қарорига мувофиқ, 37 нафар номзоддан иборат рўйхат тасдиқланиб, Сайрам туман маслаҳатининг еттинчи чақириқ депутатлари сифатида рўйхатга қўйиш учун Сайрам тумани ҳудудий сайлов комиссиясига йўлланди. 

Элбоши, Партия Раиси Н. Назарбаев таъкидлаганидек, Nur Otan партиясини янгилаш ”Кучли етакчилар – кучли партия” тамойилини тўлиқ амалга ошириш имконини берди. Энди янги фракция олдида “Ўзгаришлар йўли: Ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!” сайловолди дастурини тизимли равишда назорат қилиш ҳамда янги ислоҳотларни қонуний жиҳатдан таъминлаш вазифаси турибди.

Умуман, Сайрам туман маслаҳатидаги Nur Otan партияси фракциясининг таркиби 70 фоизга янгиланди. Ўртача ёши – 46, 3 йилга ёшарди. Якуний партиявий тизим тенглаштирилган. Яъни, рўйхатдаги 15 номзод – праймериз ғолиби, 5 номзод Сиёсий кенгаш Бюросининг квотаси бўйича тасдиқланган. Ушбу ҳудудий ваколатни сайловчилар сонига мос турда таъминлаш имконини берди. Партия Раисининг маслаҳатлардаги ёшлар ва хотин-қизлар улушини ошириш бўйича топшириғи аниқ амалга оширилди. Чунончи, Nur Otan фракцияси янги таркибининг 25 фоизи хотин-қизлар ва 10 фоизи 35 ёшгача бўлган ёшлардан иборат.

Аслида туман маслаҳатидаги Nur Otan депутатлар корпуси таркибига тадбиркорлар, таълим, саноат соҳаси, ноҳукумат ташкилот, ОАВ вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари кирди. Шунингдек, битта кўп болали она ҳам тавсия қилинди.

1. Раимқулов Ғанишер Қайнар ўғли – Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси.

2. Султанов Сакен Абдиашимули – “Сайрам туман ўқув ишлаб чиқариш комбинати” директори.

3. Нуртанова Гулнар Бермаханбетқизи – Сайрам туман таълим бўлимининг услубият кабинети мудираси.

4. Абдиқадиров Алмас Абдрахманули – Nur Otan партияси Сайрам туман филиали раисининг биринчи ўринбосари.

5. Қуатбеков Қадирбек Садиқули – Сайрам туманидаги 3-сонли болалар ва ўсмирларга мўлжалланган спорт мактаби директори;

6. Холмуродов Шамхат Рўзақул ўғли – хусусий тадбиркор.

7. Узақова Айкерим Мусақул қизи – эшитиш қобилияти бузилган болаларга мўлжалланган Шимкент шаҳар 1-сонли мактаб-интернати директори.

8. Ўразбаева Улдана Ўрдабек қизи – 93 сонли Абилайхан номли умумий ўрта мактаб директори.

9. Исоқов Акмалжон Абдихолиқ ўғли – туман маслаҳати депутати. “Софит” МЧБ директори.

10. Далбеков Марат Султанбайули – “BAAS” МЧБ директори.

11. Сиддиқов Муҳиддин Эгамберди ўғли – 100-сонли УЎМ директори.

12. Жамалбеков Байсеит Жўлдасбекули – “БАРНУР” МЧБ директори.

13. Сапарбаев Самат Айдарханули – хусусий тадбиркор.

14. Байжанов Нуржан Қаунбайули – “Аймауит” ИЧШ раиси.

15. Файзуллаев Фаридулла Иззаттулла ўғли – “Elnur TV” телеканали директори.

16. Сиздиқов Қуаниш Адирбекули – “Оңтустіккөлік” МЧБ директори.

17. Озодбеков Достон Маъмуржон ўғли – “Таза Ауыл” КММ директори.

18. Довонова Сайёра Мирзали қизи – касбий медиатор.

19. Тойжонов Аброр Бахтиёр ўғли – Қорамурт қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси.

20. Малабаева Луиза Йўлдош қизи – 47-сонли умумий ўрта мактаб директори.

2021-01-16, 04:50 705
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.