26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таваллуд айёминг муборак, Астана!

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни Астана куни байрами билан чин дилдан қутлаймиз!

Давлат раҳбари Н. Назарбаевнинг янги пойтахт пойдеворини ўрнатиш ғояси элимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга асос бўладиган тарихий қарор.

Астана куни – нафақат пойтахт фуқароларининг, балки бутун халқимизнинг байрами. Сабаби, Астана – ҳар бир қозоғистонликнинг қувончи, фахри, ғурури. Тарихий жиҳатдан олганда қисқа муддат ичида Қозоқ элининг гавҳар шаҳри – Астана ўз номини мустақиллик шажарасига олтин ҳарфлар билан битди.

Президент Н. Назарбаев янги шаҳар барпо этиш орқали бир томондан иқтисодиётни тараққий эттириб, халқнинг онггини уйғотиб, келажакка ишонч орттириш мумкинлигини, иккинчи томондан пойтахтни республиканинг географик марказига кўчиришнинг миллий хавфсизлик жиҳатидан самарали эканини олдиндан баҳолай билди. Оқил сиёсатчининг доно қарори тўғри эканини бугун вақтнинг ўзи исботлади. Астана Элбошининг жасорати, миллатимизни, давлатчилигимизни далили бўлган ажойиб шаҳарга айланди.  

Бугунги кунда Қозоғистон Астана мутаносиблигида дунёнинг тўрт тарафи – Ғарб билан Шарқнинг, Жануб билан Шимол маданиятларини бирлаштирувчи давлатга айланди.

Қозоғистоннинг ёш пойтахти, бугунги Астана – ривожланган мамлакатнинг, мангу дўстликнинг рамзига айланди. Бу ерда жаҳон миқёсидаги саммит ва анжуманлар ўтказилиб келинмоқда. Улардан бири – шу кунларда Астанада ўтаётган ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси. Келажак энергияси мавзуида ўтаётган кўргазма давлатимизни фан чўққисига етаклаб, Астанани дунёга машҳур этмоқда.

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сариарқанинг тўрида ўрнини топган гўзал шаҳар Астананининг таваллуд айёми муборак бўлсин! Есил соҳилида бўй кўтарган, чиройда тенги йўқ шаҳар, орзулар шаҳри Астана гуллаб-яшнаб, жаҳоннинг дурдонасига алансин.

 

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, вилоят ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2017-07-05, 10:25 821
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.