26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дастлабки сессия ўтди

Вилоят маслаҳатининг янги таркиби, яъни еттинчи чақириқ депутатлари илк бор сессияда учрашишди. Сессияда вилоят ҳокими Ў. Шўкеев, вилоят ҳокимлиги аъзолари, вилоят сайлов комиссияси раиси, давлат идоралари раҳбарлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Кун тартибида 5та масала, яъни маслаҳат котибини сайлаб, халқ ноибларини таништириш, доимий комиссия аъзоларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Еттинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг котибини сайлаш тўғрисида”ги дастлабки масала бўйича сўз Nur Otan партияси фракцияси номидан фракция раҳбари, депутат Бейсен Тажибаевга берилди. Бу ўринга Қайрат Балабиев тавсия этилиб, мажлис иштирокчилари унга овоз беришди. Натижада,  у еттинчи чақириқдаги Туркистон вилоят маслаҳатининг котиби этиб сайланди.

Туркистон вилояти ҳокими, вилоят партия филиали раиси Ў. Шўкеев еттинчи чақириқ вилоят маслаҳати депутатлари мандатига эга бўлган фуқароларни табриклади. 

– Янги таркибнинг сайланиши – вилоят аҳолисининг иқтисодий ва фуқаролик фаоллигини оширишга ижобий таъсир кўрсатишига ишончим комил. Вилоятда бажарилган ишлар оз эмас, лекин олдимизда минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топтириш, фуқаролар фаровонлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш каби мақсад ва вазифалар турибди. Уларни тизимли равишда амалга оширишимиз керак. Сизлар сайланиш туфайли масъулият юкини ўз зиммангизга олдингиз, одамлар ишончига эга бўлдингиз. Барчангизни яна бир бор муборакбод этаман, эл-юртимизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик ва келгусидаги меҳнат фаолиятингизга улкан зафарлар тилайман, – деди Ўмирзақ Естайули.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-16, 04:54 601
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.