26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти: қарор қабул қилишда масъулиятли бўлиш керак...

Қасим-Жўмарт Тўқаев VII чақириқ Парламентнинг биринчи сессияси очилишида қатнашди

Давлат раҳбари сессия иштирокчиларини сайловнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, янги таркибдаги Мажлис депутатларига муваффақият тилади. Ўтган чақириқдаги халқ ноиблари тегишли даражада иш юритгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

– Беш йил мобайнида Парламентда 410та қонун қабул қилинди. Депутатлар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, 60га яқин қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу – аввалги бешта чақириқ депутатлари ташаббусларини қўшганда ҳам улардан кўп. Янги депутатлар собиқ ҳамкасбларининг шижоатини сақлаган ҳолда унданда самарали ишлашлари зарур, – деди Қ. Тўқаев.

Президент таркиби янгиланган янги Мажлиснинг иш бошлаши мамлакатимиз учун рамзий аҳамиятга эга икки воқеа билан ҳамоҳанг келганлигини таъкидлади. У – Мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги ва Қозоғистон парламентаризмининг чорак аср фаолият юритгани. Давлат раҳбари шундай тарихий даврда мандатга эга бўлган депутатлар халқ ишончини оқлаб, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишига ишонч билдирди.

– Мустақилликнинг 30 йиллигида мажмуавий ислоҳотлар юритилади. Бор куч-ғайратимизни самарали мамлакат ва адолатли жамият қуришга сарфлашимиз лозим. Асосий устуворлик – аҳолининг турмуш даражасини яхшилаб, шароитини юксалтириш. Юрт сунъий муваффақиятларни эмас, балки кўз билан кўриб, қўл билан ушлайдиган аниқ натижани кутади. Одамлар иқтисодий ва ижтимоий дастурларнинг муваффақиятли бўлишини истайди. Биз шу мақсаддаги залворли ишларга барча фаол фуқароларни жалб қиламиз, – деди Давлат раҳбари.

Давлат раҳбари иккинчи устуворлик сифатида кучли ва инклюзив жамият қуришнинг асосий воситаси самарали ижтимоий сиёсат эканлигини таъкидлади. Шунингдек, дунё ҳамжамияти “таълим иқтисодиёти” сари бораётганини маълум қилди.

– Сўнгги йиллари таълим соҳасини ислоҳ қилишда силжиш бор. Лекин шу кунгача тўпланиб қолган қатор масалаларни ҳал қилиш керак. Турли ижтимоий гуруҳлар ва минтақалар орасида мавжуд таълим сифатидаги фарқни камайтириш – катта аҳамиятга молик вазифа. Бу борада қайта ўқитиш ва ходимлар малакасини мунтазам равишда ошириш борасида янги сиёсат зарур. Шу мақсадда, махсус миллий лойиҳа тайёрлаб, амалга ошириш керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари ватан соғликни сақлаш соҳасини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Миллий иқтисодиёт барқарор ривожланмай, аҳоли фаровонлигини ошириш мумкин эмас. Президент белгилаган устуворликнинг бири шу. Давлат раҳбари Ҳукуматга иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган контрциклли макроиқтисодий сиёсатни давом эттириш вазифасини топширди. Шунингдек, бизнесга қулай шароит шакллантиришни юклади.

– Меҳнат бозорининг тез ўзгаришини инобатга олган ҳолда ишчи кучини самарадорлиги паст шўъбалардан иқтисодиётнинг даромадли соҳаларига йўналтирилишини қўллаб-қувватлаш зарур. Аввал таъкидлаганимдек, мамлакатимизнинг саноати қобилиятли ва ҳозирги замон ўзгаришларига мойил бўлиши керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

– Минтақалар, шаҳарлар, туманлар ва қишлоқларни ўзаро боғлайдиган инфратузилмани яхшилашга устуворлик берилади. Янги андазаларга мувофиқ, 3500дан зиёд қишлоқни янгилаймиз. Атрофидаги аҳоли манзилларининг тираги ҳисобланган қишлоққа борадиган йўллар ва республика аҳамиятига молик катта йўллар 100 фоиз таъмирланади, – деди Давлат раҳбари.

Давлат раҳбари фуқаролик жамияти вакилларининг фаоллигини орттириш, ёшлар сиёсатини такомиллаштириш ҳамда ҳомийлик хизматини қўллаб-қувватлаш масалалари доимо диққат-эътиборда бўлиши зарурлигини айтди. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолаверишини алоҳида таъкидлади. Бу борада фуқароларнинг танлаш эркинлигини таъминлаш юксак аҳамиятга эга.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламент – эл манфаати учун сидқидилдан меҳнат қиладиган иш жойи, деди. Халқимиз ҳамиша ижобий ўзгаришлар кутишини ёддан чиқармасликни ҳамда қарор қабул қилишда депутатларни улкан масъулият билан ёндашишга чақирди. 

2021-01-16, 04:57 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.