26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
4 мингдан зиёд йигит аскар бўлди

2020 йилнинг декабрь ойи охирида  Туркистон вилоятининг маҳаллий ҳарбий бошқарув органларида аскарликка чақириқ  мавсуми ниҳоясига етди. Мавсум чоғида Қуролли Кучларга, бошқа ҳарбий қўшинлар ва тузилмаларга минтақадан 4 мингдан зиёд одам сафарбар этилди. Шу муносабат билан мудофаа ишлари бўйича департамент бошлиғи полковник Нурмаханбет Дуйсебаев йиғилиш ўтказди.

Унда ўтган йили ҳарбий хизматга чақириқ режаси юз фоиз бажарилгани, шунингдек, чақирилган йигитлар ва ҳарбий хизматчиларнинг коронавирус касаллигини юқтириб олмаслиги учун санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар ўз вақтида юритилганини маълум қилди.

Шунингдек, олий маълумотли фуқаролардан қанча одам армияга чақирилгани ҳамда вилоятда фаолият юритадиган ҳарбий-ватанпарварлик клубларида ўқиб, машқларда чиниққан фуқаролар сони ортаётгани ҳам таъкидланди.  

Йиғилиш якунида полковник Дуйсебаев хизматда юқори кўрсаткичларга эришган бошқарма ходимларини, шунингдек, айрим  ҳарбийларни ҳам қутлаб, Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар топширди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-18, 20:54 527
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.