26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кучли иқтисодий тараққиёт самараси

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди

Қ. Тўқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб масалалари юзасидан маълумот берилди. Асқар Мамин мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати назорат остида эканлигини айтди. Бош вазир коронавирусга қарши эмлашлар тўғрисида Президентга маълумот берди.

Ҳозирги вақтда QazCovid-in маҳаллий вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг самарадорлиги 96 фоизни ташкил қилди. «Спутник V» вакцинасининг сифати сертификатланмоқда. GMP андазаларига мувофиқ вакциналар ишлаб чиқарадиган биофармацевтика заводи ҳам барпо этилмоқда. Асқар Мамин Қасим-Жўмарт Тўқаевга 26 январь куни ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисига тайёргарлик тўғрисида маълумот берди. Президент раислигидаги йиғилишда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари ва галдаги вазифалар кўриб чиқилади. 

Учрашув давомида иқтисодий тараққиётни юксалтириш, сармоя жалб қилиш, бандликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Президентга уй-жой қурилишининг суръати тўғрисида маълумот берилди. 2020 йил охирига келиб уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми 16,8 фоизга ўсиб, 15,3 миллион квадрат метрни ташкил этди. Арзон уй-жойлар ҳажмини ошириш, уй-жой қурилиши ва ижара уйлари бозорига хусусий сармояларни жалб этишга эътибор қаратилмоқда. 

Президент топшириғига биноан Ҳукумат 2020 йилда 883 мингдан зиёд бюджет соҳаси ходимларининг ойлик маошини оширди. Хусусан, 609 минг ўқитувчининг маоши 25 фоизга, 215 минг тиббиёт ходимининг маоши 30 фоизга, маданият, архив ва санъат соҳасидаги 34 минг ходими ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги 25 минг ходимнинг ойлик маоши 50 фоизга ошди.

 Бу йил Президент топшириғи бўйича бюджет соҳасидаги 1 миллион 70 минг ходимнинг, шу жумладан, 785 минг ўқитувчининг ойлик маоши 25 фоизга, 247 минг тиббиёт ходими маоши 30 фоизга, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ижтимоий ва тиббиёт муассасаларининг 38 минг ходимининг маоши 45 фоизгача оширилади. 

Учрашув якунида Президент Ҳукуматга Қозоғистоннинг жорий йилда қабул қилинадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислигини юқори даражада таъминлашни топширди. 

Аkorda.kz, 2021-01-20, 23:21 431
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.