26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорликнинг уфқлари ёрқин

Туркистонда Ўзбекистоннинг Artel компанияси 1 миллионтагача газ плиталари ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеевнинг Ўзбекистонга хизматсафари чоғида маълум қилинди.

 Вилоят ҳокимининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашуви чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган қўшма корхона очиш тўғрисида ҳужжатлар имзоланди. Қўшни мамлакат сармоядорлари Туркистон саноат минтақасида газ плиталари ва сув иситгичлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар. Лойиҳа доирасида 2000 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Ускуналар нархи истеъмолчилар учун ҳам қулай бўлади. Туркистон вилояти ҳокими лойиҳани амалга оширишда ҳокимият ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

– Дўстона муносабатларга асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Бугунги лойиҳа– ҳамкорлик фаолиятимизнинг дебочаси. Умуман олганда, ўзбекистонлик сармоядорлар Туркистонда бир нечта ишлаб чиқариш корхоналари очишдан манфаатдор, –деди Ўмирзак Шўкеев. 

Artel компанияси Туркистон вилоятида ошхона плиталари, электр ускуналари ишлаб чиқарадиган завод қуради. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг охирида компания вакиллари сармоявий муҳит, саноат минтақасидаги сармоядорлар учун иқтисодий имкониятлар билан танишиш мақсадида Туркистонга ташриф буюришган эди. Бундан ташқари, вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев Ўзбекистонга ташрифи давомида Чиноз туманига бориб, «Qojakent Textile» компанияси тикувчилик фабрикасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-20, 23:32 425
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.