26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин ва чеклов тартиби кучайтирилади

Аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ва чеклов чоралари кучайтирилиб, унинг муддати узайтирилади.

Вилоят бош давлат санитар шифокори Н. Нишановнинг қарорига мувофиқ, фуқароларнинг жамоат жойларида ҳаракатланиши ва ижтимоий ҳамда тадбиркорлик объектларининг ишлаш тартиби, вақти ва меъёрлари тасдиқланди. 

2021 йил 15 январдан эътиборан усти ёпиқ бозорлар дам олиш ва байрам кунлари ишламайди.

Душанба – жума кунлари иш вақти соат 09.00дан кечки соат 19.00гача.

Ўз уйи олдида ишлайдиган савдо нуқталари учун эса соат 09.00дан кечки 23.00гача.

Мол бозорларига фақат чоршанба куни санитария-дезинфекция тартибига қатъий риоя қилган ҳолда ишлашга рухсат берилади.

“Етказиб бериш” ёки “ўзи билан олиб кетиш” тартибида ишлаётган иншоотлардан ташқари, барча жамоат овқатланиш иншоотлари фалоияти дам олиш ва байрам кунлари тўхтатилади. 

Уларга соат 09.00дан 23.00­­гача кучайтирилган санитария-дезинфекция тартибида фаолият юритишга рухсат этилади. 

Қурилиш, оптика, гул ва ҳайвонот дўконларининг иш вақти соат 09.00дан 18.00гача, дам олиш ва байрам кунлари эса ишламайди.

Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, SPA- марказларининг хизматлари (ҳар бир ташриф буюрувчига 4 кв.м.гача масофа, олдиндан ёзилган ҳолда (ёзилиш журнали қатъий назорат қилинади) соат 09.00дан 21.00гача чекланган.

Мактабгача тарбия муассасаларининг навбатчи гуруҳларида 15 боладан ортиқ бўлмаслиги керак.

Фитнес ва спорт-соғломлаштириш марказларида мижозлар сони  30 фоиздан ошмаслиги, ҳар бир одам учун 5 кв.м.дан кам бўлмаган ҳолда олдиндан ёзилиш тартибида ишлайди. Улар ҳам дам олиш ва байрам кунлари ишламайди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-01-20, 23:33 357
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.