26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ФЕРУЗА ШАРИПОВА Жаҳон чемпионлиги учун курашади

“Астана ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси доирасида 26 август куни пойтахтимизда профессионал бокс кечаси уюштирилади. Унда Қозоғистоннинг 22 ёшли профессионал боксчиси Феруза Шарипова жаҳон чемпионлиги учун беллашади.

“Астана ЭКСПО-2017” Миллий компанияси раҳбари Ахметжан Есимов Шарипованинг жамоаси билан учрашиб, машҳур спортчиларимиз билан ЭКСПО кўргазмасининг мақсади ягоналиги, яъни Қозоғистоннинг довруғини дунёга таратишдан иборатлигини таъкидлади. 

– Мен хотин-қизлар орасида касбий боксдан дастлабки жаҳон чемпиони бўлишимга катта имконият туғилгани ва уни Қозоғистонда қўлга киритишимдан хурсандман. Бунинг учун ЭКСПО халқаро кўргазмаси раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Менга билдирилган ишончни оқлаш учун бор кучимни аямайман, – деди Ф. Шарипова.

Бокс кечаси ЭКСПО-2017 ҳудудидаги 6 минг томошабинга мўлжалланган Амфитеатрда ўтади.

Феруза Шариповага ҳаваскор боксда икки карра Қозоғистон чемпиони, Осиё чемпионатининг совриндори, Жаҳон чемпионати иштирокчиси. 2016 йил 21 май куни Москва шаҳрида уюштирилган бокс кечасида Олимпиаданинг кумуш медали соҳибаси, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Европа чемпиони, россиялик чарм қўлқоп устаси София Оличива билан жанг олиб борган. Шундан сўнг, Феруза Испания, Қозоғистон ва Россияда курашди. Москвада ўтказган сўнгги беллашувида россиялик Бианка Пряшкани биринчи раунддан кейин енгди. 26 август куни ўтадиган жангда Ферузада касбий боксдан қозоғистонлик биринчи жаҳон чемпиони бўлиш имкони мавжуд.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-10, 19:43 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.