26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Машинасозлик соҳаси янада юксалади

Туркистон вилояти раҳбарияти инновацияга йўналтирилган иқтисодиётнигина эмас, қайта ишлаш саноати ҳамда автомобилсозлик соҳасини ривожлантириш бўйича илғор дунёвий тажрибани қўллашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Машинасозлик соҳасига сармоя жалб этиш мақсадида Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев бошлаган махсус ишчи гуруҳи Россия Федерациясининг Челябинск вилоятига хизмат сафари билан бориб, “Урал” автомобиль заводининг ишлаб чиқариш иншоотлари фаолияти билан танишдилар.

“Урал” автомобиль заводи ва “Урал” АЗ савдо уйи раҳбарияти билан учрашув чоғида Туркистон вилоятида “Урал” бренди билан юк ташувчи автомобиллар ва махсус техникани ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

“Кўп йилги тажрибаси, шунингдек, автомобиль заводининг ўзгача нуфузи ҳисобга олиниб, биз уларни минтақамизнинг сармоявий имкониятлари билан таништириш учун Туркистон шаҳрига таклиф қилдик. Компания вакиллари таклифимизга зўр қизиқиш билдириб, жорий йил февраль ойининг иккинчи ярмида хизмат сафари билан ташриф буюришини маълум қилди.

– Шунингдек, биз Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Е. Ковалчук билан учрашдик. Ҳукумат аъзолари иштирокида ўтган йиғилиш пайтида биз минтақаларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдик, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев.

Таъкидлаш жоиз, Россия-Қозоғистон муносабатлари иқтисодиётнинг устувор соҳаларида жадал суръатлар билан ривожланмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-21, 01:49 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.