26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон тараққиёти – бош вазир эътиборида

ҚР Бош вазири Асқар Мамин хизмат сафари доирасида Туркистон шаҳрининг инфратузилмавий иншоотлари қурилишини текширди.

Ҳукумат раҳбари сармоявий лойиҳалар – “Карвон-сарой” кўптармоқли сайёҳлик мажмуаси, JCI халқаро андазага мос қурилаётган 570 ўринга мўлжалланган кўпсоҳали касалхона (2022 йилнинг ёзида фойдаланишга берилиши режаланган), Қозоқ драма театри, вилоят илмий-оммабоп кутубхона, Тўнғич Президент хиёбони, янгидан барпо этилаётган дендробоғ ва ботаника боғининг амалга ошириш жараёни билан танишди.

Шунингдек, А. Мамин фойдаланишга берилган “Hampton” меҳмонхонаси ва Халқаро сайёҳлик университетига борди. Бош вазир минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда жорий йил баҳорда Туркистон шаҳрида ўтказилиши режаланган туркийтилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитига 

тайёргарлик масалаларига доир кенгаш ўтказди.

Ҳукумат раҳбари иштирокида Туркистон вилояти ҳокимлиги, “Artel Electronics” ўзбек компанияси ҳамда “Orbis Kazakhstan” МЧБ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳужжат минтақада ошхона плиталари ва электр сув иситгичлари чиқарадиган завод қуришни кўзда тутади. Қуввати – йилига 1 млн. дона техника. Режаланган сармоя ҳажми – 36 млрд. тенге. Корхона 2100та янги иш ўрини билан таъминлайди.

2020 йили Туркистон шаҳрининг асосий капиталига жалб этилган сармоялар 2019 йилга нисбатан 3,8 баравар ортиб, 367,6 млрд. тенгени ташкил этади. Сармояларнинг асосий улуши сайёҳлик, логистика ва кўчмас мулк соҳаларига йўналтирилган. Вилоят сармояларнинг ўсиш даражаси ва ялпи минтақавий маҳсулот ўсими бўйича етакчи ўринга эга.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2021-01-23, 00:36 290
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.