26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ибратли анжуман

Шаҳримиздаги “Муса” тўхонасида ҚМДБ ЖҚВ бўйича вакиллиги ташаббуси билан “ХХI асрнинг зукко имоми” форуми ўтди. Тадбирга Бош муфти ўринбосарлари, уламолар кенгаши аъзолари, вилоятимизнинг шаҳар, қишлоқ, туман, овул масжидларининг 800 нафардан зиёд имомлари иштирок этди. 

Анжуманни ҚМДБнинг ЖҚВ бўйича вакил имоми А. Керимбек очиб, тадбирнинг мақсад ва вазифалари билан таништирди. 

Астана шаҳрининг вакил имоми Науризбай Ўтпенов Бош муфти Е. Малғажиулининг мазкур анжуманга бағишланган табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

– Астана шаҳрида ўтган республика имомлар анжуманида қабулланган “ХХI асрнинг зукко имоми” хулосаси ҳамда “Ҳанафий мазҳаби ва Мотурудий эътиқод мактаби – Қозоғистондаги Исломнинг анъанавий йўли” нуытаи назарини тарғиб қилиш долзарб масалалардан бири. VIII асрдан буён Ислом дини йўлида ота-боболаримиз қанчадан-қанча азиятлар чекишди. Мусулмонларга ислом динини танитиш учун тер тўкдилар. Исломнинг асосий ақидаси “Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули”. 

Яқинда Элбоши имомларни қабуллаган вақтида ҳам Ислом динига алоҳида тўхталиб ўтди. “Қозоғистон-2050” дастурида ҳам ушбу мавзулар илгари сурилган. Мусттақиллигимиз шарофати билан дунёга машҳур, мақтовга лойиқ шахслар, олим ва дин арбоблари етишиб чиқдилар. 

Тадбир давомида вилоят ҳудудида жаноза вақтида ош бериш тартиби ҳақида қарор қабул қилинди. 

Анжуман ниҳоясида барча иштиокчиларга махсус сертификат ҳамда намунали имомларга ташаккурномалар тақдим этилди. 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-07-10, 19:47 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.