26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сарвиноз МИРҚОДИРОВА: Медаллар ҳақида ўйламадим...

Қарағанди шаҳрида уюштирилган стол теннисидан Қозоғистон чемпионати якунига етди. Унда мамлакатимизнинг энг кучли теннисчилари куч синашди. “Saryarka” теннис марказида ўтган чемпионатда яқин йилларда такрорланмайдиган учта рекорд қайд этилди. 

14 ёшли Алан Қурманғалиев, Кирилл Герасименконинг ёш даражасидаги рекордини янгилади. Иккинчи рекорд – 15 ёшли Сарвиноз Мирқодировага тегишли. У хотин-қизлар ўртасида шахсий баҳсда олтин медални қўлга киритган теннисчи сифатида тарихда қолади. 

Чемпионат якунида чемпион-рекордчилар билан учрашган Қозоғистон стол тенниси федерацияси президенти Данияр Абулғазин Алан ва Сарвинозни улкан муваффақият билан қутлади. Ниҳоят, учинчи рекорд – чемпионат финалида илк бор 48 ёшдаги теннисчи қатнашди. 

Иқтидорли теннисчи Ирисбек Ортиқметов илк бор бронза медалини қўлга киритди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, теннисчилар 10 ой амалиётсиз қолсаларда, республика чемпионатига юқори тайёргарлик билан келишган.

15 ёшида республика чемпионлигини қўлга киритиб, ўзига хос рекорд ўрнатган Сарвиноз Мирқодирова мусобақа якунида Olympic.kz сайтига мусоҳаба бериб, тарихий ғалабаси ҳақида гапириб, режаларини ўртоқлашди.

– Ғалабамдан жуда хурсандман. Чунки, чемпионлик учун баҳсларда уч нафар собиқ чемпион – Гулчеҳра Ҳусейнова, Зауреш Акашева ва Анастасия Лавроваларни мағлубиятга учратдим. Шуни таъкидлаб айтишим мумкинки, ғалабаларимнинг барчаси заҳматли меҳнатнинг самарасидир. Биз кўп тер тўкамиз, тинимсиз шуғулланамиз. Ҳатто, 31 декабрь куни ҳам спорт залида эдим, фақат 1 январь кунигина дам олдик, 2 январда яна машғулотларни давом эттирдик. Ҳатто, Янги йил байрамида ҳам уйимга боролмадим. Мусобақага Алматида тайёргарлик кўрдик. Чемпионатда рекорд, медаллар ҳақида умуман ўйламадим, шунчаки теннис ўйнадим. Мураббийим: “Медални қўлга киритганингни шоҳсупадан тушгандаёқ унутишинг керак, ўз устингда ишлашни давом эттирасан!”, деб қатъий тайинлаган. Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш – менинг олий мақсадим. Энди Алматидаги “Шаңырақ” олимпиада захиралари мактабига қайтиб, мактабда берилган вазифаларни бажараман ва шуғулланишни давом эттираман. Ҳозир мусобақаларни ўтказилиш кунлари пандемияга боғлиқ бўлиб турибди. Чемпионат ҳақида шуни айтишим мумкинки, мусобақа юқори даражада ташкиллаштирилган, зал ажойиб. Мен Европа ва Осиёда уюштирилган қатор халқаро турнирларда қатнашганман. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ тайёрлади, 2021-01-23, 00:54 1004
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.