26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий лойиҳалар – тараққиёт омили

“Turkistan” индустриявий ҳудудда ўтган йили 1 млрд. 124 млн. тенгелик 5та лойиҳа амалга оширилиб, 192та иш ўрини ташкил этилди. Жорий йилда  эса бу ерда умумий миқдори 1 млрд. 554 млн. тенгелик 3та сармоявий лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Бу ўз навбатида янги 1026та иш ўрини очилишига шароит яратиб беради. Буни Туркистон шаҳрининг ҳокими Рашид Аюпов аҳоли олдида онлайн форматдаги йиллик ҳисоботида маълум қилди.

 Шу билан бирга, бултур Туркистон шаҳрида 6та корхона ишга туширилиб, уларнинг сони 47га етган. Натижада 202та янги иш ўрини очилди. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 10885ни ташкил этиб, 27 минг киши иш билан таъминланди.

–“Самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш”нинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастури доирасида 505 минг ва 250 минг тенгелик грантлар 269 нафар кишига берилди. Шунингдек, “Бандлик” ва “Меҳнат” дастурлари доирасида, “Ырыс” КНТ орқали 33та лойиҳа 334 млн. 800 минг тенгега молиялаштирилиб, натижада 61 киши иш билан таъминланди, – деди Рашид Абатули.

Таъкидлаш жоизки, бизнесни юритишдаги имтиёзлар қаторида Туркистон шаҳрида тадбиркорлар учун “Бизнесга мўлжалланган ҳукумат” маркази ташкил этилган. Унда тадбиркорларга маслаҳатлар берилиб, лойиҳаларни молиялаштириш хизмати бажарилади.

Туркистон вилоятининг минтақавий коммуникациялар хизмати., 2021-01-26, 04:35 418
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.