26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Карвонсарой» мажмуасига марҳамат

Мамлакатимизнинг мустақиллик тарихи билан тенгдош «Карвонсарой» мажмуаси йилдан йилга кенгайиб, кўркамлашиб бормоқда. Жамоамиз давлатимиз сиёсатини ўзбек тилида тарғиб этувчи «Жанубий Қозоғистон» газетасига тўлиқ обуна бўлган. 

Жорий йили пайғамбар ёшини қаршилаш арафасида турган таниқли тадбиркор, ҚР ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти кенгаши аъзоси Баҳодир Ирисматов саъй- ҳаракатлари билан бунёд этилган ушбу мажмуада турли йилларда ўзбек пазандачилик санъатининг ноёб таомларидан минглаб оддий хўрандалар қаторида мартабали меҳмонлар, хусусан, мамлакатимиз раҳбари Н. Назарбаев, қўшни Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари, марҳум И. Каримов, Қирғизистоннинг биринчи раҳбари А. Ақаев, Туркия мамлакати раҳбарлари С.Демирел, Т. Ўзал ҳамда Покистон давлати бош вазири 

Б. Бхутто каби ўнлаб машҳур инсонлар ҳам баҳраманд бўлишган. Бу эса шонли тарихимиздир.

 Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти йили, пойтахтимиз Астана шаҳри кунига бағишлаб ушбу мажмуада яна бир улкан янгилик – 70 янги иш ўрни билан таъминловчи озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси учун яна бир мажмуани ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ерда гўшт, сут, нон, консерва – қандолат маҳсулотлари, турли ширинликлар, шоколадлар, конфетлар билан савдо қилувчи замонавий дўконлар фаолият бошлайди. «Карвонсарой» мажмуасида бир маҳалда юзлаб хўрандаларни сифатли овқатлантириш, сифатли саноат моллари – кийим-кечак, пойафзал харид қилиш, тишни оғриқсиз даволаш, тажрибали кўз шифокорига мурожаат этиш каби ўнлаб хизмат турларидан фойдаланиш мумкин. Қисқаси, мажмуани замонавий шаҳар ичидаги муҳташам ва мукаммал шаҳарча деса ҳам бўлади. Тавсия этилаётган янги савдо ўринларини эгаллашни истаганлар 4-24-12, ёки 8-702-165-11-15 телефонларига мурожаат этиб батафсил маълумот олишлари мумкин. "Карвонсарой"га марҳамат.

 

 

 

Абдумуталлиб УМАРОВ, мажмуа раҳбари ўринбосари., 2017-07-10, 19:50 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.