26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бошпана масаласи – эътиборда

Ўтган йили Мақтаарал туманида қурилиш ишларининг умумий кўлами 255 фоизга ортиб, 15,4 миллиард тенгени ташкил этди. Бир йилда 86 минг квадрат метр уй соҳибларига топширилди.

Чунончи, вилоят бюджети ҳисобидан умумий қиймати 3 млрд. тенгега 5та мактабнинг қурилиш ишлари бошланди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 906 млн. тенгега 2та мактабнинг қурилиши олиб борилмоқда.

“Нурли ер” дастури доирасида Мақтаарал тумани ҳудудида кўпболали кам таъминланган 50 оилага 50 уй-жой харид қилиш учун ўтган йили республика бюджети ҳисобидан 418 миллион тенге маблағ ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилди. Келгусида мазкур уйлар кўпболали оилаларга тақдим қилинади.

Туман маркази Мирзакент кентидаги марказий кутубхона тўлиқ таъмирланмоқда. Иншоот қурилишига 309 миллион тенге маблағ кўзда тутилган. Март ойида фойдаланишга бериладиган марказий кутубхонада 50 мингдан зиёд китоблар жамғармаси мавжуд. Унда махсус замонавий ўқув зали ва ўқув хоналари фаолият юритади. Ўқувчилар учун болалар кутубхонаси ҳам кўзда тутилган. Маданий иншоотда турли шоир-ёзувчилар, қаламкашларнинг ижодий кечаларини ўтказиш мақсадида 200 ўринли концерт зали очилади.

Туман марказида қурилиши олиб борилаётган йирик иншоотларнинг бири – Қ. Мунайтпасов номидаги марказий ўйингоҳ. Икки мингдан зиёд томошабинга мўлжалланган иншоот қурилишига 240 миллион тенге ажратилган. Ўйингоҳ ҳудудида скейт воркаут тренажер майдони, кичик футбол майдончалари ҳамда волейбол, баскетбол майдончалари очилади.

Шунингдек. Мирзакентда "Шон-шуҳрат" хиёбони қурилиши юритилмоқда. С. Қўжанов кўчасидаги мангу олов ёдгорлигини қайта қуриш учун ўтган йили бюджетдан 137 миллион тенге маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Ўтган йили Мақтааралда юз берган фавқулодда вазиятдан кейин 8та ижтимоий иншоотнинг қурилиши бошланган эди. Унинг ичида, Мирзакент кенти қошида қад кўтарган янги кичик туманда 400га яқин уй қурилиб, бир мактаб, бир болалар боғчаси, бир шифокорлик амбулаторияси ва полиция пунктининг қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўргебас, Фирдавсий қишлоқларидаги мактаблар жорий таъмирдан ўтиб, шифокорлик амбулаторияси ва полиция пунктлари қурилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матубот хизмати, 2021-01-26, 04:51 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.