26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мардлар қўриқлайди ватанни...

Жорий йилда вилоятимизнинг маҳаллий ҳарбий бошқарув идораларида 17 ёшга тўладиган 16 минг нафарга яқин йигитни дастлабки ҳарбий рўйхатга қўйиш режаланмоқда.

Бўлажак Ватан ҳимоячилари ва уларнинг ота-оналари бунга масъулият билан ёндашишлари керак. Бўлажак аскарлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини чақирув участкасидан олишлари мумкин.

– Ҳарбий рўйхатга қўйиш мажмуавий ва муҳим аҳамият касб этадиган тадбир. Рўйхатга илк бор олинган ёш йигитчаларнинг маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари шахсий таркиби томонидан рўйхатга олиш пайтида Мудофаа вазирлигининг олий ўқув ўринларига кириш юзасидан қўшимча тарғибот-ташвиқот ишларини юритамиз, – деди вилоят мудофаа ишлари департаменти раҳбари, полковник Нурмаханбет Дуйсебаев.

Дастлабки ҳарбий рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар топширилгач, йигитлар тиббий текширувдан ўтади. Дастлабки ҳисобга олиш январь-март ойларида ўтади. Болалари ҳисобга туриш учун тиббий текширувдан ўтмаган ота-оналар мудофаа ишлари бўйича бошқарма ёки бўлимга мурожаат қилишлари лозим.

 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-01-26, 04:53 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.