26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига янги қўшимча тўлов белгиланди

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига янги қўшимча тўлов белгиланди. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди. 

«2021 йил 1 январдан эътиборан болалар боғчалари, мактаблар ва коллежларда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига янги қўшимча тўлов белгиланди. Бундан буён жисмоний тарбия ўқитувчиларининг маошига ойига 17 697 тенге миқдорида қўшимча тўланади», деб ёзди вазир Facebookдаги саҳифасида. 

Унга кўра, ўқитувчилар одатдаги жисмоний тарбия машғулотларидан ташқари қўшимча равишда спорт ва дам олиш машғулотларини, яъни тўгаракларни олиб борадилар. Ҳар бир ўқитувчи қўшимча тўгарак машғулотларини ўтказади.

«Болаларни спорт тўгараклари орқали қўшимча машғулотларга жалб қилиш, шубҳасиз, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларни спортга жалб қилиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга», деди Асхат Аймағамбетов.

2021-01-30, 01:50 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.