26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳими – хизмат сифатини яхшилаш

“Нур Отан” партияси Сайрам туман филиали ўз иш фаолиятини мамлакатдаги етакчи партиянинг кўрсатмаларига мувофиқ юритмоқда. Куни кеча филиал Сиёсий кенгаш бюросининг навбатдаги йиғилиши ўтиб, унда бюро аъзолари олдида “Халққа хизмат кўрсатиш маркази” Сайрам туман филиали, туман адлия бошқармаси раҳбарлари, Жибек жўли ва Оқбулоқ қишлоқ округлари ҳокимлари жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот беришди. 

Маълумки, халққа хизмат кўрсатиш маркази фуқароларнинг турли ҳужжатларини расмийлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиғилганлар олдида сўз олган мазкур давлат идораси раҳбари ўринбосарининг ўтган вақт мобайнида ходимлар томонидан 198 марта турли семинарлар уюштирилгани ҳақидаги ахбороти эътирозларга сабаб бўлди. Чунки, ҳақиқатан ҳам шундай йўл тутилган тақдирда, ҳар бир тадбирни уюштириш учун ходимлар ўз ишларини тўхтатишига тўғри келади. 

Бюро йиғилишида, шунингдек, Жибек жўли ва Оқбулоқ қишлоқ округлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди. Сайрам туман маслаҳати депутатлари ўзларининг сайловолди дастурларида сайловчилар олдида халқнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қатор ишларни амалга оширишга ваъда беришган. Ушбу йиғилишда туман маслаҳати депутатлик фракцияси аъзолари Жамолбек Ўтаев, Собиржон Шодиев ҳамда Абдуқаҳҳор Ҳасановларнинг 2017 йилнинг олти ойи ичида амалга оширган хизматлари бўйича ҳисоботлари тингланди.Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида номлари қайд этилган туман маслаҳати депутатлари бу борада ишларни аъло даражада бажараётгани маълум бўлди. “Нур Отан” партияси туман филиали раисининг биринчи муовини М. Қалибаева олиб борган Сиёсий кенгаш йиғилишида депутатларнинг иш фаолиятини бошқаларга намуна қилиб кўрсатса арзийди, деган хулосага келинди.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-07-10, 19:54 763
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.