26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Коронавирусга қарши эмлаш Қозоғистонда бепул

Коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи давлат ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шўранов маълум қилди.

– Биз Қарағанди фармацевтика заводида вакциналар етказиб бериш жадвалини тасдиқладик. 90 минг доза февраль ойида етказиб берилади. Март ойида яна 150 минг доза, кейинги ойларда 600 минг доза ишлаб чиқарилади. Апрель ва май ойларидан бошлаб аҳолининг аксарият қисмини эмлаш имкониятига эга бўламиз, – деди Марат Шўранов журналистларга. 

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, Қозоғистон вакцинаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилишини таъкидлади. 

– Бу, ўз навбатида, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш даражасини оширади. Умуман олганда, йил охирига қадар 6 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқдамиз. Бироқ, бунинг учун вакцина тайёр бўлиши керак. Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган миқдори доирасида эмлаш давлат ҳисобидан амалга оширилади. Тегишли маблағ ҳукумат захирасидан ажратилади, – деди у. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши вакциналаш Қозоғистонда 1 февралдан бошланади. Бундан ташқари, 18 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган одамларда эмлашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумот йўқ, шунинг учун ушбу ёш гуруҳидаги одамлар эмланмаслиги керак.

Казинформ, 2021-01-30, 02:05 534
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.