26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳусан Садировнинг муқаддас хотираси

Ўтган йили куз фаслида Қарноқ қишлоғидаги М. Қошғарий номли мактабга фахрий оқсоқол Тўлқин Саидмуродов, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бекзод Ҳабибов билан ташриф буюрганимизда мактаб директори, Кентов шаҳар маслаҳати депутати Артур Асоев марҳум Ҳусан Садиров хотирасига ҳамкасблари, устозлар жамоаси хотира тадбири ўтказишга ҳозирлик кўраётганини айтган эди. У шеър ёзишни машқ қиладиган бу инсонга бағишланган тадбир Туркистонда Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган мушоирага ҳамоҳанг ўтказилса, деган таклифимни қўллади. 

Ниятимиз ижобат бўлиб, ўтган куни вилоят марказидаги тадбирдан сўнг Шимкентдан ташриф буюрган меҳмонлар Қарноқ қишлоғига ҳам ташриф буюришди. Мактаб ҳовлисида меҳмонларни Артур Асаев, ўринбосари Шавкат Собиржон ўғли, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бекзод Ҳабибов, тадбиркор Дилдора Ҳабибова, Ҳусан Садировнинг Тошкентдан ташриф буюрган эгизи Ҳасан Садиров, марҳумнинг оила-аъзолари, қариндош уруғлари кутиб олишди. 

Ҳусан Садиров  ташкил этган “Сўғдиёна”, “Тарона”, халқ чолғу-асбоблари жамоалари ижросида куй-қўшиқлар, хусусан, Ҳ. Садиров шеърини ёзган “Қарноғим” қўшиғини Қаҳрамон Бухорбоев ижро этди. Мактаб директори Артур Асоев, меҳмонлардан Икромжон Ҳошимжонов, Бегмат Турдиқулов, Нурхон Дўсметова, Дилдора Ҳабибова, Бекзод Ҳабибов, Алишер Сотволдиев ва бошқалар ўтган йили ёзда пандемия туфайли вафот этган Ҳусан Садировнинг фидойиликка йўғрилган фаолияти, эзгу ишлари, вилоятимиз шаҳар- қишлоқларидан  тортиб, пойтахт шаҳар Нур-Султанга қадар ўзбек халқи маданияти ва санъатини эҳтиром билан хотирлаб, тилга олишди.

Артур Асоевга, ҳамкасбларига, ҳамқишлоқларига миннатдорчилик билдирилди. Ибратли тадбирни ташкил қилиб, Ҳусан Садиров ҳақидаги маълумотларнинг республика миқёсида нашр этиладиган “Олтин китоб”дан ўрин олишини моддий қўллаб-қувватлаган ҳиммати мўл инсонларга ҳар қанча  таҳсинлар  айтсак арзийди. Зеро, хотира – муқаддас. 

Шу ўринда ҳаёти давомида маданиятимиз, тарихимиз, маънавиятимиз равнақи учун елиб-югурган, вақтини аямаган, умум ишини шахсий ишидан баланд қўйган Ҳусан Садировнинг оиласига, йўл бошчисиз қолган рўзғорига ҳам эътибор қаратиб, ҳар томонлама кўмак қўлини чўзишса, нур устига нур. Зеро, бу фидойи инсоннинг хизматлари эътиборга ҳар томонлама муносиб ва мувофиқдир.

Ёзилган хотира дастурхони устида марҳумнинг руҳи ҳурматига Қуръон оятлари тиловат қилинди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, Муаллиф тасвирлари, 2021-02-02, 04:19 817
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.