26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Камтарлик фазилати ҳақида

Инсоният яралибдики ким­га­дир манманлик иллати кимгадир камтарлик фазилати йўлдош. Камтарликнинг яхши жиҳатларини ҳамма билади, лекин барча баравар бу неъматга амал қилавермайди. 

Мана, муқаддас рамазон ойи тугаб, тўйлар мавсуми яна бош­­­ланди. Исрофсиз, ихчам тадбирлар барчага мисли узукка кўз қўйгандек ярашади. Мен кўп китоблар мутолаа қиламан, хулоса чиқараман. Билганларимни бошқалар билан баҳам кўриб, биргаликда саодатли ишларга камарбаста бўлсак, дейман. Олим Эргаш Очилов нашрга тайёрлаган «Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобида камтарлик ва манманлик ҳақида шундай ибратли ҳикоят келтирилади. 

Иттифоқо тўс тўполонли бир ов пайтида Ҳисрав Парвезнинг тожидаги битта гавҳар йўқолибди. Лекин ов вақти буни ҳеч ким пайқамабди. Шоҳ шаҳарга қайтгачгина буни сезибди-ю, ғала-ғовур бошланибди. Чунки, ўша гавҳар жуда қимматбаҳо бўлиб, унинг нархи бутун мамлакатнинг бир йиллик хирожига тенг тураркан. Шунинг учун уни топиб келтирган кишига катта мукофот ваъда қилинибди. Бир гуруҳ одамлар гавҳар ахтаришиб, дашту биёбонга келишибди. 

Иттифоқо, улар икки одамга дуч келишибди. Бирининг номи – Мудбир, иккинчисининг оти Муқбил экан. Улар шу биёбонни кесиб ўтиб, шаҳар томон бораётган эдилар. Гавҳар излаётганларнинг бошлиғи бу икки йўловчи билан учрашганда Мудбир такаббурлик ҳавоси билан салом алик қилмай, гердайганича ўтиб кетади. Муқбил эса самимийлик юзасидан одоб билан бош эгиб салом беради-ю, ўша пайтда оёғи остида ётган гавҳарни кўриб, бошлиққа олиб узатади. Ваъда этилган мукофот Муқбилга берилиб, у Ҳисравнинг олқишига сазовор бўлади. Мудбир эса манманлиги сабаб шаҳар ҳаммомига гўлах бўлади.

 Қиссадан ҳисса шуки, халқимизда камтарга камол, манманга завол нақли бежиз айтилмаган. Камтар ва қаноатли бўлайлик, азизлар. 

 

Абдумуталлиб НОСИРОВ. Туркистон шаҳри., 2017-07-11, 11:47 838
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.