26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Суюлтирилган газ арзонлашди

Вилоятимизда суюлти­рилган газ баҳоси арзон­ла­шиб, унинг минта­қага аж­ратиладиган ҳажми 11500 тоннага ортди. Бун­дай кўрсаткичга вилоят ҳо­кимлиги ваколатли идора билан ҳамкорликда олиб борган тадбирлар нати­жасида эришилди. 

Хуллас, вилоятдаги автогаз қуйиш шоҳобчаларидаги баҳо 2017 йил бошидаги нарх­га нисбатан 7 тенгегача ар­зонлашди, литри 59-60 тенгени ташкил қилди. 

Айтиш жоизки, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда Энергетика вазирлиги томонидан Жанубий Қозоғистон вилоятига 4000 тонна суюлтирилган нефть гази ажратилиб, у вилоятнинг эҳтиёжини тўлиқ қондиролмагани учун баҳоси кўтарилиб кетган эди.

Ёдингизга солсак, 2012 йил 9 январда “Газ ва газ билан таъминлаш тўғрисида” Қонуни қабул қилингач, соҳада давлат мувофиқлаштируви татбиқ этилган. Мазкур давлат қонунига мувофиқ, республиканинг ички бозоридаги талабни қондириш мақсадида Энергетика ва­зирлиги Ҳукумат белгилаган тартибга кўра, ички бозорни имтиёзли баҳода суюлтирилган газ билан таъминлаш режасини тасдиқлади.

Бугунги кунда вилоятимизда 27 мингдан зиёд автомобиль суюлтирилган газдан фойда­ланади. Автогаз қуйиш шо­ҳоб­­­­­­­­чаларининг сони икки бараварга ортиб, 240тага етди. Вилоятимизда ҳар куни 20та автомобилга газ баллон ускунаси ўрнатилади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-11, 11:58 605
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.