26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
89 мамлакатга – визасиз

2025 йилда қозоғистонликлар 89 мамлакатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Nur Otan партиясининг Парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди. 

– Элбошининг кўпвекторли ташқи сиёсати ва давлат раҳбарининг халқаро ташаббусларини амалга ошириш давом этади. 2022 ва 2025 йилларда Жаҳон ва анъанавий динлар раҳбарлари съезди бўлиб ўтади. Чет элда ўқиётган ва ишлаётган қозоғистонликларнинг ва Қозоғистондан асраб олинган болаларнинг ҳуқуқ  ва манфаатлари ҳимояси таъминланади. Биз асосий стратегик шериклар билан муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан  ишларни давом эттирамиз, – деди Бош вазир Nur Otan партиясининг «Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!» сайлов дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитасини муҳокама қилиш пайтида. Унга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграция, Қозоғистон ташаббусларини илгари суриш, ШҲТ, БРИКС ва ИҲТ мамлакатлари билан ҳамкорлик давом этади. – Шунингдек, Қозоғистоннинг ваколатли давлат органлари вакилларининг БМТ ва бошқа халқаро шериклар фаолиятидаги иштироки таъминланади. 2025 йилда эса Қозоғистон фуқаролари визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар сони 89тага етади, – деди Асқар Мамин.

 

2021-02-16, 03:57 455
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.