26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иммунитет икки йилгача сақланади

Туркистон вилоятида 1-15 февраль кунлари оралиғида 1110 нафар тиббиёт ходими COVID-19 вирусига қарши эмланди. 

Сўнгги бир кеча-кундузда минтақада коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 6та ҳолати рўйхатга олинди. COVID-19 инфекциясининг кундалик ўсиш даражаси 0,14 фоизни ташкил қилади. Пандемия бошланганидан буён минтақада 4215та ҳолат қайд этилган. Унинг 2704таси аломатсиз бўлиб, 1672 нафари стационарда даволанган.

Элимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши вакциналаш 2021 йил 1 февралдан бошланди. 11 февралгача 14 мингдан зиёд одам эмланди. Хавфли иллатга қарши эмланганлар орасида нохуш ҳолатлар сезилгани йўқ. Бироқ, эҳтимолий муаммолар пайдо бўлиши мумкин – қизариш, инъекция ўрнининг оғриши, ҳарорат кўтарилиши, қон босимнинг қисқа муддатга кўтарилиши каби ўзгаришлар бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади.

Коронавирусга қарши вакциналаш 21 кун оралиғида икки босқичда ўтиши керак. Биринчи доза антитаналарнинг кам миқдорини ишлаб чиқариши туфайли қисқа ҳимоя таъсирини беради. Иккинчи доза биринчисининг таъсирини кучайтириб, одам аъзосидаги антитаналар сони ортади. Вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозалари орасида юқтириш хавфи мавжуд. Шунинг учун вакцинация пайтида шифокорлар олдини олиш қоидаларини, масалан, ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлашга чақиради.

– Клиник таҳлилларга кўра, вакциналашдан кейин олинган иммунитет 1 йилдан 2 йилгача сақланади. Шунингдек, антитаналар КВИдан аслига келгандан ўрта ҳисобда 6 ой сақланиши аниқланди. Шундай қилиб, эмлашдан кейин танани КВИдан ҳимоя қиладиган антитаналар узоқроқ сақланади, деб айта оламиз, – деб тушунтирди шифокор-эпидемиолог, ҚР ССВ санитария-эпидемиологиявий таҳлил ва мониторинг илмий-амалий маркази таҳлилчиси Лена Қасабекова.

2021-02-18, 02:28 588
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.