26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – инсон манфаатлари

Nur Otan партияси сайловолди дастури босқичма-босқич ҳамда муддатида амалга оширилмоқда. Бу масала Nur Otan партиясининг Туркистон вилояти маслаҳатидаги фракция мажлисида кўтарилди. Депутатлар минтақада “Ўзгаришлар йўли: Ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!” сайловолди дастурини амалга ошириш мўлжалланган йўл харитаси ижросини муҳокама қилди. Вилоят ҳокими Nur Otan партияси Туркистон вилояти филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев ушбу йўл харитасида минтақадаги энг долзарб масалалар ва режалар ўрин олганини таъкидлаб ўтди. Шу боис, ҳужжатга 26 кўрсаткич ва 128та тадбир киритилган. Мажлисда вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, фракция аъзолари, ҳоким ўринбосарлари ва масъул бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

– Бугун сайловолди дастурини амалга оширишнинг йўл харитаси тавсия этилмоқда. Бу – давлат раҳбарининг бевосита назоратидаги топшириқ. Шу боисдан сайловолди дастурини сифатли ва вақтида амалга ошириш зарур. Йўл харитасини амалга оширишда 5 йил мобайнида вилоятда 40 мингга яқин янги иш ўрини очилади. 152та янги саноат корхонасини очиш ва кенгайтириш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларининг сони 350 мингга яқинлашади. Қишлоқ хўжалигига қўллов кучайтирилади. 53та ферма, 90та мол бўрдоқилаш майдони қурилади.

Беш йилда 21 мингдан зиёд квартира фойдаланишга топширилади. Шунингдек, йўл харитаси Туркистон вилоятидаги энг долзарб муаммоларни ҳал қилади.

Партиядошлар, маҳаллий масъул раҳбарларга шу топшириқларни тизимли амалга оширишни топшираман. Барчангизни халқ олдидаги бурчингизга содиқ бўлишга, халққа чин дилдан хизмат қилишга даъват этаман! – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Йиғилишда Туркистон вилоятининг стратегик ва иқтисодий тараққиёти бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Кумисбек Жаппаровнинг маърузаси тингланди. У йўл харитасидаги асосий индикаторлар ва режалар ҳақида ахборот берди. 

Nur Otan партиясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурига мувофиқ, вилоятда қишлоқ хўжалиги, туризм, сармоя жалб этиш, минтақаларни ободонлаштириш, соғликни сақлаш, таълим, инфратузилма, қурилиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини очиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, Туркистон шаҳрини туркий оламнинг маънавий-маданий марказига айлантириш вазифаси ҳам ўрин олган. Шу каби ҳамда бошқа режалар ҳақида партия вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари, фракция етакчиси Бейсен Тажибаев маъруза қилди. Унинг айтишича, фракциядаги 37 нафар депутатга йўл харитаси соҳалари бўйича аниқ топшириқлар юкланган. 

– Элбоши, партия Раиси Нурсултан Назарбаевнинг топшириғига мувофиқ, партияни ислоҳатлаш ишлари амалга оширилди. Сайловолди дастури қабулланиб, йўл харитаси муҳокамага тавсия этилди. Шу режа асосида Туркистон вилоятининг ҳар бир туман, шаҳарни, аҳоли манзилларини атрофлича ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Йўл харитасининг ҳар бир тизимига масъул депутатлар бириктирилган. 2025 йилга қадар Туркистон вилоятида 111 тиббиёт иншооти, 266 мактаб, 15 болалар боғчаси, 236 спорт, 27 маданият иншооти барпо этилди. Nur Otan партиясининг фракцияси ушбу лойиҳаларни амалга оширишга бевосита куч-ғайратини сафарбар этади, – деди Бейсен Даулетули.

Мажлисда иштирок этган фракция аъзолари йўл харитасини бир овоздан қўллади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-18, 04:32 126
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.