26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ ШЎКЕЕВ: Ҳамжиҳатлик – ютуқлар қаноти

Туркистон вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев 2020 йилдаги амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди

Пандемия бутун жаҳонда мураккаб вазиятни юзага келтирди. Туркистон вилоятида коронавирус иллатининг тарқалишини бартараф этиб, уни тўхтатиш ва беморларни даволашда фаол чоралар кўрилмоқда. Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев аҳоли олдида берган йиллик ҳисоботида пандемияга қарши тадбир ишларига атрофлича тўхталди.

– Пандемия – ўткинчи қийинчилик. “Бирлашиб кўтарган юк енгил”, деганларидек, халқнинг барака-бирлиги туфайли бу синовлардан ҳам эсон-омон ўтиб оламиз. Минтақада касалликнинг тарқалишини тўхтатиш ва беморларни даволашда талай ишлар амалга оширилди. Шифокорларимиз ушбу касаллик билан курашнинг олдинги сафларида турибди. Жаҳон пандемияси – иқтисодиётнинг қатор асосий соҳалари фаолиятини сусайтирди. Ҳукумат томонидан ўз вақтида қабул қилинган инқирозга қарши чоралар, тадбиркорликка, мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларига ҳар томонлама қўллов кўрсатиш туфайли иқтисодиётнинг асосий соҳалари бўйича ўсиш даражасини сақлаб қолиш имконини берди, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Вилоятдаги тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Пандемия бошланганидан буён сунъий нафас олиш ускуналарининг сони ошди, бюджет ҳисобидан компьютерли томограф ва учта рақамли рентген ускуналари ўрнатилди. Минтақада дори-дармон ва тиббий ускуналарнинг икки ойлик жамғармаси ташкил этилди.

Ҳукумат томонидан 12та сайёр тиббий мажмуа олиниб, “Тез ёрдам” хизмати 122та янги транспорт воситаси билан таъминланди. Туркистон вилояти Сovid-19 кўрсаткичи бўйича юртимизда 17-ўринда, яъни “яшил ҳудудда” жойлашган.

 – Бултурдан бошлаб ҳудудда соғликни сақлаш соҳасида 78,5 млрд. тенгелик 7та лойиҳа амалга оширилмоқда. Туркистон шаҳрида янги намунадаги 200 ўринли кўп соҳали тиббий марказ фойдаланишга берилди, – деди вилоят ҳокими.

Ўтган йили соғликни сақлаш соҳасига 13,7 млрд. тенге йўналтирилди. Биринчи навбатда она ва бола, реанимация, жарроҳилик ва “Тез ёрдам” хизматини кучайтиришга устуворлик берилди.

***

Иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичи бўлган саноат маҳсулоти ҳажми ўтган йили 535,2 млрд. тенгени ташкил қилди. Вилоятда 258 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2019 йилга нисбатан 3,5 фоизга ортди. Жорий йилда уни янада ошириш кўзда тутилган.

Вилоятимизда фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 141 мингга етиб, сўнгги 2,5 йилда 14 мингтага кўпайди. Соҳада 218 минг киши меҳнат қилади. Умуман олганда, соҳада 555 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 15,6 фоизга ортди. Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши 21 фоизни ташкил қилиб (2020 йилнинг 9 ойида), дастурий харитада белгиланган вазифалар тўкис бажарилди. “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида умумий қиймати 29 млрд. тенгени ташкил қилган 287та лойиҳа молия институтлари орқали молиялаштирилди. 

– Мазкур дастурни амалга оширишда минтақалар орасида карвонбошилик қилмоқдамиз. “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” давлат дастури бюджети 23 фоизга ошиб, 2,9 млрд. тенгега етди. Натижада 400га яқин корхонага қўллов кўрсатилиб, молиялаштирилди. Натижада вилоятимизда 2020 йил натижасига кўра, “Бизнес юритиш имтиёзлари” рейтинги бўйича республикада биринчи ўринни эгалладик, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Бу йил “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” ва “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастурлари орқали тадбиркорлик субъектларини 70 млрд. тенгега яқин имтиёзли (6 фоиз) насия билан таъминлаш режаланган. “Марказий Осиё” ҳалқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлиги марказини ташкил қилиш мақсадида Сариоғоч туманида 200 гектар ерга савдо маркази қуриш лойиҳаси тайёрланди.

Муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида вилоятимизда 703,3 млрд. тенге сармоя жалб қилинди. Таъкидлаш жоизки, сармояларнинг ўсиш кўрсаткичи бўйича Туркистон вилояти республикада пешқадам. 2020 йили хусусий сармоядорлар ҳисобидан умумий қиймати 154 млрд. тенгега 37та лойиҳа ишга туширилиб, 3800 янги иш ўрини очилди. Жорий йилда қиймати 260,5 млрд. тенгелик 54та сармоявий лойиҳа (3900 янги иш ўрини) амалга оширилади.

***

Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот ҳажми 2020 йилда 729,7 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 5,1 фоизга ортди. Ушбу кўрсаткич бўйича Туркистон вилояти элимизда учинчи ўринда. Асосий капиталга 58 млрд. тенге сармоя жалб этилиб, 13 фоизга ошди. Республикада йирик қорамол гўштини экспортлаш бўйича вилоят 1-ўринда. 848 минг гектарни ташкил қилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ўтган йилга нисбатан 19 минг гектарга ортди.

– Агросаноат мажмуаси салоҳиятини янада ривожлантириш учун уч асосий йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Биринчи йўналиш бўйича шаҳар ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида қиймати 46,7 млрд. тенгени ташкил этадиган 6та истиқболли сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Кентов шаҳри “Чоға” қишлоқ округида 29та 1355 гектар ёмғирлатиб суғориш машинаси ўрнатилди. Умуман, режадаги 11 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, 15 млрд. тенгелик “50 га замонавий иссиқхона мажмуасини қуриш” лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳани амалга оширишга аэропорт йўналишидан 86 га ер участкаси ажратилди. Иккинчи йўналиш бўйича “Бир майдондан 2-3 марта ҳосил олиш” лойиҳаси йўлга қўйилиб, жорий йил 128та қишлоқ округида 5,2 минг гектарда 1 999та лойиҳа амалга оширилиб, 262,5 минг тонна маҳсулот олинди. Учинчи йўналиш – томорқа ерларини ўзлаштириш йўлга қўйилди. Натижада 286та лойиҳа амалга оширилди, ҳар бир оила 850 минг тенгедан даромад олди. Чунончи, “Еңбек” дастури доирасида янги бизнес-ғояларни амалга ошириш давлат гранти ҳисобидан 105та лойиҳа молиялаштирилди, – деди Ўмирзақ Шўкеев ўз сўзида.

Жорий йилда 834,4 минг гектарга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. “Бир майдондан йилига 2-3 марта ҳосил олиш” лойиҳаси бўйича 2 760та лойиҳани амалга ошириш, 10,2 минг гектарда сувни тежаш технологиясини жорий қилиб, умумий майдонини 34,3 минг гектарга етказиш режаланган. 

***

Халқимиз учун тарихий воқеа юз бериш арафасида турибмиз. Элбоши топшириғига кўра, март ойида Туркистон шаҳрида Туркий Давлатлар раҳбарлари Саммитини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошланди. Туркистон шаҳри туризмини янги йўналишда ривожлантириш сайёҳлар келишига таъсир кўрсатади. Элбоши Нурсултан Назарбаев: “Ҳар бир халқ, ҳар бир мустақил давлат ўзининг маънавий марказини мустаҳкамлаб олиши керак. Қозоғистоннинг маънавий маркази – Туркистон. Бу – Қозоқ элининг маънавий юраги”, – деб таъкидлаганидек, барчани вилоятимиз ва Туркистон шаҳрини қайта жонлантириб, ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшишга чақираман, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

***

Туркистон минтақасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш ишлари давом этиб, Туркистон шаҳрини ободонлаштиришга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Туркистон шаҳрини ривожлантиришда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳарнинг маъмурий-тадбиркорлик марказида ижтимоий иншоотлар ва уйларга 100 чақирим муҳандислик инфратузилма тортилди. Маънавий-маданий марказда 9та иншоотнинг еттитаси фойдаланишга берилди. 28 гектар майдонда Дендробоғ қурилиши ва 9 гектар ҳудудда истироҳат боғининг қошида сунъий кўл яратилиши бошланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-20, 05:24 70
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.