26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Азалий дўстлик ва қардошлик алоқаларининг янги даври

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди

Давлат раҳбари Нур-Султан шаҳрига хизмат сафари билан буюрган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди. Абдулазиз Камилов Давлат раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқалар. Қийинчиликлар ва имкониятлар» халқаро анжуманини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги мактубини тақдим этди.

Шунингдек, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев жаҳондаги пандемия билан боғлиқ оғир вазиятга қарамай, Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатлари янада ривожланиб, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига чиқариш, замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда юксалиш сезилаётганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбарига самимий ниятларини изҳор этиб, муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик тилади ва эпидемиологик аҳвол яхшилангач, Ўзбекистонга ташриф буюришига ишонч билдирди. 

2021-02-20, 05:25 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.