26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқонда – янги марказ

Туркистондаги Юсуф ота мақбараси ҳудудида сайёҳлик маркази барпо этилади

Бу йил Туркистон шаҳридаги Юсуф ота мақбараси ҳудудида ҳомийлар ҳисобидан сайёҳлик маркази қурилиши бошланади.

Ҳозирда марказнинг лойиҳавий ҳужжати ишлаб чиқилмоқда. Режага мувофиқ, у ерда сайёҳлар ва зиёратчиларга хизмат кўрсатиш маркази барпо этилади. Бино 4 хонадан иборат: маъмурият, музей экспозицияси, ҳужра ва коммунал хизматлар хонаси. 

Тарихий манбаларда ва ривоятларда Юсуф ота Хожа Аҳмад Яссавийнинг жияни, замондоши ва шогирди бўлганлиги айтилади. Унинг мақбараси Туркистондан 25 чақирим жойда – Эски Иқон қишлоғида жойлашган. 2005 йили археологик қазилма ишлари чоғида маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликнинг пойдевори ХV асрда қўйилганлиги аниқланди. Тарихий-маданий қўриқхона-музейни ривожлантириш, қўриқхона-музейнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини реконструкция қилиш мамлакатда туризмни ривожлантиришга жўшқинлик бериши кутилмоқда.

«Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи матбуот хизмати, 2021-02-23, 02:22 91
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.