26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онлайн қабул – муаммолар ечими

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев “Очиқ ҳокимлик” майдонида фуқароларни қабул қилди. Мамлакатимиздаги карантин муносабати билан фуқаролар қабули онлайн шаклида ўтди. Ҳоким қабулига шахсий масалалари билан 10 нафардан зиёд фуқаро ёзилибди. Уларнинг аксарияти ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилса, баъзилар минтақа раҳбаридан доимий ишга жойлашишга ёрдам сўради.

Чунончи, Келес тумани Кўкбулоқ аҳоли манзилида яшовчи Алия Жангелдиева қишлоқ кўчаларининг носозлигидан шикоят қилди. Кўкбулоқ қишлоғи кўчаларининг смета ҳужжатлари ўтган йилда тайёрланган. Жорий йилда эса маҳаллий бюджетга киритилган. Йил сўнггигача кўчалар таъмирланади. 

Ҳоким қабулида бўлган Арис фуқароси кам учрайдиган целиакия билан хасталанган эгизак болаларига глютенсиз таомларни олишга вилоят томонидан ёрдам кўрсатилишини сўради. Вилоятимизда мазкур дард билан хасталанган 60 нафардан зиёд бола рўйхатда туради. Ўмирзақ Естайули март ойида ўтадиган вилоят маслаҳати сессиясида болалардаги целиакия хасталиги масаласи муҳокама қилиниб, маҳаллий бюджет ҳисобидан глютенсиз таомлар олиш таклифи киритилишини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг қабулига ёзилган Қалдиқиз Мусаева вилоят ҳокимидан 22 ёшли ўғлини ишга жойлаштиришда ёрдам беришини сўради. Улар Шимкент шаҳрида доимий рўйхатда турар экан. Унга ишга жойлашиши учун вилоятда рўйхатда бўлиши кераклиги тушунтирилди. Туркистонлик Ерлан Бимахамбетов шаҳарда Қазибек бийга ҳайкал ўрнатиш ташаббусини кўтарди. 

Туркистонлик ва мақтаараллик фуқаролар тоза ичимли сув масаласини кўтаришди. 

Ўтрор тумани Кўкмардан қишлоғида истиқомат қилувчи Қуат Расиллаев ёзда сув тақчиллиги юзага келиб, обикор деҳқончиликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётганини куюниб гапирди. Туманда “Алтинбеков” ва ”Кўкмардан” каналлари механик йўл билан тозаланган. Тиклаш ишлари март ойида бошланади. Шундан сўнг бу масала ҳал бўлади. 

Ўмирзақ Шўкеев ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олишини айтиб, масъул раҳбарларга муаммоларни қонун доирасида ижобий ҳал қилишни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-23, 02:25 142
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.