26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана саммитига – 10 йил

ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев «ЕХҲТ Астана саммити 2010: тарихий аҳамияти ва долзарблиги» халқаро онлайн-анжумани иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикномани Елбасы маслаҳатчиси – ҚР Биринчи Президенти Девонининг Ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Адил Турсинов ўқиди.

– Астана шаҳрида 2010 йил декабрь ойида ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу юқори даражадаги учрашув Европа, Марказий Осиё ва Шимолий Америкадаги 57 мамлакатни бирлаштирган энг йирик ва энг муҳим трансконтинентал ташкилот – ЕХҲТга Қозоғистон раислиги давридаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Маълумки, Қозоғистон собиқ Шўро мамлакатлари ҳудудида ЕХҲТни бошқариш мақомига эга бўлган биринчи мамлакатдир, – деди ҚР Тўнғич Президенти. 

Элбоши Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислиги тўғрисидаги аризани тарғиб қилишда бевосита иштирок этганини таъкидлади. 

– Аввало, мен ташкилотнинг ролини жиддий таҳлил қилдим ва мамлакатимизнинг ўз келажагини шакллантириши учун халқаро майдондаги масъулиятли ва тинчликсевар сиёсат орқали умумий муҳит яратиш қобилиятини инобатга олдим. Иккинчидан, мен ЕХҲТга раислик аллақачон сезиларли ютуқларга эришган Қозоғистонни янада демократик ва иқтисодий замонавийлашувига янги туртки беради, деб ўйлардим. Учинчидан, ташкилотга раҳбарлик қилган йили бизнинг фаолиятимиз юксак баҳоланди, – деди Нурсултан Назарбаев.    

 

Еlbasy.kz, 2021-02-23, 02:48 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.