26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рақамлаштириш – тараққиётнинг муҳим омили

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусинни қабул қилди.

Қ. Тўқаевга 2020 йилда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, рақамлаштириш истиқболлари, аҳолини интернет алоқаси билан таъминлаш, шунингдек, Президентнинг халққа Мактубида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди. 

Вазир ҳисоботида 5G тизимига ўтиш жараёнига тўхталди. Энди алоқа сифатини бузган провайдерлар 1000 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлайди. 

Вазир Давлат раҳбарига eGov mobile иловасига биометрик аниқлаш тизими жорий этилаётгани ҳақида ахборот берди. Бу аҳолининг давлат хизматлари тизимида рўйхатдан ўтиш ва хизматларни олиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради. 

– Мамлакатимизда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва одамлар ҳаётини осонлаштириш учун рақамли технологиялар ва инновацион ечимлар иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва жамият ҳаётига фаол жорий этилиб, қўлланилмоқда, – деди вазир.

Президентга «Халқ овозини тинглайдиган давлат» концепцияси доирасида амалга оширилган электрон-мурожаат хизмати тизими таништирилди. Бу фуқароларнинг компьютер тугмачасини бир неча марта босиш орқали мурожаатларни юбориш ва давлат идораларидан тезкор жавоб олиш имконини беради. 

Мамлакатимиз келажаги рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши ва қўлланилиши билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаган Президент бундай хизматнинг ташкил этилишини қўллаб-қувватлади ва уни самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатма берди. Шунингдек, Б. Мусин, Қ. Тўқаевга «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси фаолияти, чунончи, мамлакат миқёсида 115 та аҳолига хизмат кўрсатиш марказини такомиллаштириш режаларига тўхталди ҳамда «Рақамли Қозоғистон» миллий лойиҳасини ўзгартириш жараёни ҳақида баён қилди. 

Бундан ташқари, вазир Президентга Қозоғистоннинг «KazSat» алоқа сунъий йўлдоши тизимини ривожлантириш тўғрисида ҳисобот берди.

Аkorda.kz, 2021-02-23, 02:50 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.