26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Даромадли соҳа

Қазиғурт тумани тоғли ҳудуд бўлгани учун хўжағат (малина) етиштиришга қулай. Шу сабаб, у ерда малиназорларни кўплаб барпо этиш лозим. Энг асосийси – ҳаётий амалиёти мўл боғбонларнинг тажрибасидан фойдаланиб, малина ўстириш билан шуғулланадиганларни бирлаштириш зарур. Қазиғурт туманида малиначилик билан шуғулланадиган “Нур-Айдар” деҳқон хўжалигида бўлган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ана шундай фикрларни илгари сурди.

Қазиғурт тумани Жинишке овул округидаги “Нұр-Айдар” деҳқон хўжалиги уч йилдан буён хўжағат етиштиради. Дастлаб, томорқада етиштирган Еркин Шералиев бугунги кунда тажрибали мутахассисга айланган. Ҳозир у 3 гектар ерни 49 йилга ижарага олиб, кунига 200 килограмм ҳосил териб олмоқда.

– Малинанинг ҳар килосини 700 тенгедан сотмоқдамиз. Ҳар бир туб 2-3 кг. ҳосил беради. Тўлиқ ҳосилга кирганда, 1 гектардан 12 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Йиғим-терим тадбирларига 20га яқин маҳаллий аҳоли жалб этилган. Улар бир кунда 2000-3000 тенге ҳақ олади, тушлик бепул берилади, – деди биз билан суҳбатда Е. Шералиев. 

Экинзорни яна 1,5 гектарга кенгайтиришни режалаштирган деҳқон хўжалигининг ишидан мамнун бўлган минтақа раҳбари Қазиғурт туманининг тоғли ҳудудларида резавор мевазорларни кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

– Биз, мана шундай тадбиркор-боғбонларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. “Нұр-Айдар” деҳқон хўжалигининг тажрибасидан фойдаланиб, туманда хўжағат етиштиришни жонлантириш зарур. Керак бўлса, бошқа хўжаликларни бириктириб, ширкат ташкил қилишга ёрдам беришимиз керак, – деди Ж. Туймебаев.

Шундан сўнг вилоят ҳокими С. Раҳимов қишлоқ округидаги “Қазиғурт” соғломлаштириш маркази ва болалар лагерининг фаолияти билан танишди. “Нурлан” деҳқон хўжалиги тасарруфидаги дам олиш ҳудуди 2011-2013 йиллари қад ростлаган. Умумий майдони 2 гектарни ташкил қиладиган марказда 11та коттеж, 2 қаватли дам олиш уйлари, спорт майдончаси, ошхона, бассейн мавжуд. Асосийси, бу ерда отда сайр қилиш мумкин, шунингдек, қимиз ичиб, даволаниш имкони бор. 

    

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-11, 12:14 199
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.