26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшган жиноятчилик яна кун тартибида

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай раҳбарлигида  уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтди. 

Минтақамизда  уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Лекин ҳоким ўринбосарининг айтишича, режадаги ишлардан ташқари, янги ислоҳотларни тушунтириш ҳамда давлат хизматчилари ва давлат юклаган вазифаларни бажараётган бошқа шахсларга нисбатан қўйилаётган тақиқларни тушунтириш  мақсадида  кенг қамровли тадбирлар уюштириш зарур экан. 

– Давлат идораларида фақат уюшган жиноятчилик профилактикасига бағишланган йиғилишни ўтказибгина қолмасдан, балки амалий чора-тадбирларни ҳам бажариш  зарур. Чунончи, амалдаги қонунга биноан, қўл остида ишлаётган ходимларнинг жавобгарлиги биринчи раҳбарга ҳам юклатилишини ёддан чиқармаслик керак. Уюшган жиноятчилик билан кураш ҳар бир фуқаронинг мажбурияти, – деди у.

Йиғилиш сўнггида туман, шаҳар ҳокимлари ва  вилоят бошқармалари раҳбарларига қатор топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-27, 02:53 6553
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.