26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қовуннинг 70 фоизи экспортга чиқарилади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев хизмат сафари билан Мақтаарал туманида бўлиб, қатор хўжаликлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан танишди. Шунингдек, йилига уч марта экин экиб, элимизнинг шимолий минтақаларини полиз маҳсулотлари билан таъминлаётган хўжаликлар меҳнаткашлари билан учрашди.

Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичи ҳақида маълумот берган туман ҳокими Ғ. Исмаилов жорий йилда 131,4 минг гектарга экин экилганини маълум қилди. Шундан 94 минг гектарга пахта, 368,4 гектар кунгабоқар, 85 гектарга картошка, 24 минг гектардан ортиқ ерга полиз экинлари, 2417,3 гектарга сабзовот, 56 гектарга узум экилган. Мақтаараллик деҳқонлар 18,4 минг гектар ердаги полиздан 19 минг тоннадан зиёд қовун етиштириб, унинг 70 фоизини хорижга экспорт қилса, қолган 30 фоизини Қозоғистон бозорларида сотмоқда.

Дастлаб, минтақа раҳбари эрта баҳордан ерга уруғ қадаб, мўл ҳосил етиштираётган Мақтаарал овул округидаги хусусий тадбиркор А. Боевнинг хўжалиги билан танишди. 8 гектар боғда олма ва олхўри, бир гектарда анор, 20 гектар ерда узум етиштираётган “Ҳамро ота” деҳқон хўжалиги бу йил 18та кичик хўжаликларни бириктириб, ширкат тузган. Натижада меҳнат самарадорлиги ортиб, мўл даромад топишни кўзда тутган хўжаликлар давлатдан ажратилган турли имтиёз ва субсидия ҳамда лизинг орқали янги техникалар олган.

Ширкатнинг умумий ер майдони 339,4 гектар, унинг 6 гектарида иссиқхона, 274,4 гектарида пахта, 15 гектар қовун, 20 гектар беда, 10 гектар маккажўхори экилган. Бундан ташқари, “Ҳамро ота” фермер хўжалигининг мол бўрдоқилаш майдонида 220 бош қорамолнинг ярми бўрдоқиланмоқда.

Хўжалик фаолияти билан танишган вилоят ҳокими, деҳқонлар меҳнатини юксак баҳолаб, бошқаларга ибрат тарзида хўжаликда семинар ўтказишни топширди.

Сўнг вилоят ҳокими Ж. Ералиев қишлоқ округидаги ҳалокатли аҳволдаги “Мустақилликнинг 20 йиллиги” канали ҳамда унинг устидан ўтадиган кўприк муаммоси билан танишди. Уни ҳал этишнинг тезкор чораларини уюштиришни соҳа мутасаддиларига топширди.

Ушбу овул округидаги “Нұрали жол” хўжалигининг пахта ва полиз экинлари майдонларини оралаб кўрди. 

Сафар давомида Ж. Туймебаев “Хаят Р. У. Ж.” МЧБнинг пойафзал фабрикасида бўлди. Туркиядан олиб келинган янги ускунани икки ой муқаддам ишга туширган фабрика маҳсулот ишлаб чиқаришни икки бараварга орттириб, йилига 1 млн. жуфт пойафзал ишлаб чиқармоқда. Корхона импорт ўрнини босиб, Қозоғистон бозорини таъминламоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 675 миллион тенгени ташкил этса, “Бизнеснинг йўл харитаси –2020” дастури доирасида 100 миллион тенге насия олган.

Шунингдек, минтақа раҳбари туманда янгидан фойдаланишга топширилган “Нурай” спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлди. Немис технологияси асосида сувни иситиш ҳамда тозалаш тизими билан таъминланган 25х10 метрлик бассейн бир вақтда 100 одамга хизмат кўрсата олади. Қолаверса, фитнес зали, турк ҳаммоми, фин саунаси, ошхона, теннис ва бильярд зали, караоке, уч юлдузли меҳмонхонага эга.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-07-11, 12:15 726
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.