26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар шаҳмати ривожланади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туй­мебаев Академик Шахмардан Есенов номидаги фан ва таълим жамғармсининг директори Ирина Гришенкони қабуллади.

Учрашувда  томонлар “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” йили муносабати билан ўтказилган шаҳмат турнири ва қардош эллар ҳамкорлиги ҳақида суҳбат қуришди. 

Шунингдек, ҳоким “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” йили муносабати билан минтақамизда ташкил этилаётган турли йўналишдаги тадбирларни таъкидлаб, уларнинг аҳамиятига эътибор қаратди. 

Бундан ташқари, минтақа раҳбари сўнгги пайтда болалар шаҳмати кўрсаткичлар  бўйича вилоят Астана ва Алматидан ҳамда бошқа минтақалардан ортда қолиб келаётганини таъкидлаб, ушбу спорт турини ривожлантириш масаласига эътибор қаратди. 

– Ўсмирлар орасида шаҳматни ривожлантириш мақсадида болаларнинг спорт маҳоратини юксалтириш учун грантлар ажратилиши, халқаро даражада тажриба алмашиб, Шимкент шаҳрида болалар турнирини ўтказиш мумкин. Илгари Шимкент шаҳрида таниқли спортчилар иштирокида  ҳамда жаҳон чемпиони Халифман қатнашган “Туркистон  – 1500” турнири ўтка­зилган. Шундай турнирни вилоят  ҳокимлиги ҳам­корлигида ўтказиш мумкин. Биз ҳар йили  ўсмирлар орасида Халқаро мусобақаларни ўтказиб келамиз, энди болалар шаҳматини ривожлантириш борасида  биргаликда ишлашга чақираман, – деди ҳоким.

Айтиш жоизки, Шимкентдаги “Кўргазма марказида” 23-29 июнь оралиғида шаҳматдан  ўсмирлар орасида Қозоғистон Республикаси болалар кубогининг 3-босқичи билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг кубоги ўтган эди. 

Турнирга 6-14 ёш орасидаги Қозоғистоннинг барча вилоятидан 270 нафар ёш спортчи қатнашди. Беш кун давом этган тадбир вилоят ҳокимлигининг  раҳнамолиги билан ўтди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-11, 12:17 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.