26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аэропорт атрофи ободонлаштирилмоқда

Туркистон шаҳридаги “Ҳазрат Султон” халқаро аэропортига олиб борадиган йўл бўйига 140 минг туп турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мутахассисларнинг фикрича, бир неча йилдан сўнг ушбу ҳудуд хушманзара дарахтзорга айланади. 

Яшилликка бурканган шаҳардаги қурилиш ишларини текширишга борган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар бериб, ишларни тезлаштиришни топширди. Шаҳарда бунёдкорлик тадбирлари қизғин олиб борилмоқда. 

Туркистонда янги тизимли истироҳат боғи яратилмоқда. У баҳорда фойдаланишга топширилади. 

Шунингдек, 28 гектарни ташкил қилувчи шаҳар дендробоғига 12 мингдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилади. Бир неча истироҳат боғи ўтган йили фойдаланишга топширилди. ”Ҳазрат Султон қўриқхона музейи” ҳудудини ободонлаштиришнинг дастлабки босқичи – “Марказий истироҳат боғи” ҳам жорий йилда фойдаланишга топширилади.

Туркистон шаҳрини туркий оламнинг маънавий марказига айлантириш мақсадида очиқ осмон остидаги музей, маданий ҳордиқ ўринлари аҳоли ва 

сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Шаҳарнинг тарихий маркази ҳудудида хусусий сармоялар ҳисобидан республикада бебаҳо кўптармоқли “Карвон Сарой” сайёҳлик мажмуаси қад ростламоқда. Унда ёпиқ бозор, меҳмонхоналар, амфитеатр, қайиқлар сузишига мўлжалланган бир неча сув ҳавзаси, ўйингоҳ маркази, шунингдек, халқаро даражадаги меҳмонхоналар фаолият юритади. 

Ўмирзақ Естайули маданий-маънавий марказдаги қурилиши қизғин кетаётган майдонларда ишларни кўздан кечириб, пудратчи компаниялар раҳбарларига қурилиш сифати ва муддатига эътибор қаратишни топширди.             

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-02, 04:37 317
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.